13:15 / 10.12.2022
1 286

Ўзингизни қийнаманг: идишларни тезроқ ювиш учун лайфхаклар

Ўзингизни қийнаманг: идишларни тезроқ ювиш учун лайфхаклар
Фото: Marie Claire
Идишларни ювиш мураккаб, зерикарли иш, айниқса, асабийликни келтириб чиқариши мумкин. Бироқ уни енгиллаштиришга ёрдам берадиган лайфхаклар мавжуд. Marie Claire нашри уларни синаб кўришни тавсия этади.

Қўлқоплардан фойдаланинг

Ҳа, идишларни ювишда қўлқоплардан фойдаланиш маникюрни асрашга ёрдам беради ва қўл терисига зарар етказмайди. Албатта, идишларни ювишда қўлқоплардан фойдаланишнинг энг яхши томони шундаки, қотиб қолган кир ва ёғни етарлича иссиқ сувда тозалаш мумкин. Шу тарзда идишлар тез ва осон ювилади.

Ҳамма идишни раковинага солманг

Агар раковина ювилмаган идишларга тўла бўлса, уларни тозалаш қийин бўлади. Бунга қўшимча равишда, агар у ерда ёғоч тахтакач ва темир идишлар бўлса, раковинадан сув тўпланиб қолади ва бу идишларга зарар беради. Шунинг учун идишларни турига кўра тақсимлаб ювиш ишни бироз енгиллаштиради.

Битта совунли губка сиёсати

Ювиш учун идишлар жуда кўп бўлса, битта совунли губка сиёсатидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун губкага идиш ювиш воситаси қўлланади ва унинг ёрдамида идишлар ювилади. Токи губкадаги восита тугагунча барча идишлар ювилиб чиқилади. Кейин яна шу ҳолат такрорланади.

Қуритиш учун жой ҳозирланг

Идишларни ювгандан кейин уларни қўядиган жой бўлиши жуда муҳимдир. Яхшиси идишларни қуритиш учун махсус воситалар харид қилиш тавсия этилади.

Сифатли губкалар сотиб олинг

Уй-рўзғор буюмларини харид қилаётганда ёқимли ҳидли ва сифатли губка ҳамда тозалаш воситаларини танлаш лозим. Бу шунчаки идишларни ювиш ва ишни осонлаштириш истагини пайдо қилиши мумкин. Керакли натижани бермайдиган губкалардан қутулиш эса яхшироқ.

Истеъмол содасини қўллаш тавсия этилади

Баъзида ўта кир идишларни тозалашда анъанавий ювиш воситалари мос келмайди. Бундай ҳолда оддий истеъмол содаси ёрдамга келади. Агар чўян тозаланмаса, унга озроқ сув ва сода солиб, газда қиздирилса, ўз-ўзидан тозаланади. Истеъмол содаси стаканлардаги чой ва қаҳва доғларини мукаммал тозалашга ёрдам беради.

Лимондан самарали фойдаланинг

Агар истеъмол содаси ёрдам бермаса (ёки уйда йўқ бўлса), яна бир самарали лайфхак бор. Бунинг учун лимон иккига бўлинади. Тахтакач, занглаган пичоқларни тозалаш учун лимон бўлакларидан фойдаланиш мумкин.

Пластмасса учун сиркадан фойдаланинг

Пластик идишлар қанча эски бўлишидан қатъи назар, ундан фойдаланиш мумкин. Идишни ташлагандан кўра, уни яхшилаб тозалашга ҳаракат қилинг. Биринчидан, идиш 50 фоиз сув ва 50 фоиз сирка аралашмаси билан тўлдирилади. Идиш тоза бўлгунча 30 дақиқага қолдирилади. Агар бу иш бермаса, истеъмол содасидан фойдаланиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўзингизни қийнаманг: идишларни тезроқ ювиш учун лайфхаклар