Фото: Marie Claire
Болаликдан куз ва қиш фаслида иссиқроқ кийиниш ва ЎРВИ билан имкон қадар кам ҳолларда касалланиш учун иммунитетни мустаҳкамлаш кераклиги ўргатилади. Бироқ, инфекцияни юқтириш хавфини оширадиган ва унинг аломатларини кучайтирадиган маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш ҳақида кўпчилик билмайди. Marie Claire нашри тез-тез ва қаттиқроқ касалликка чалинишга сабаб бўладиган маҳсулотлар ҳақида маълумот берди.
Шакар
Шакарни кўп миқдорда истеъмол қилиш шамоллаш кучайишига ёки унинг сақланиб туришига сабаб бўлади. «Фронтиэрс ин Иммунологй» журналида 2017 йилда чоп этилган тадқиқотга кўра, овқатланиш ратционида шакарнинг кўплиги иммунитет тизимига таъсир қилади. Бу тананинг инфекцияларга қарши курашиш учун кучсиз қолганини англатади.
Фото: Marie Claire
Спиртли ичимликлар
Кучли алкоголь ичимликлар чанқашга сабаб бўлади, суюқлик эса организмдаги инфекцияни енгиш учун жуда зарур ҳисобланади. Шунинг учун, агар касал бўлсангиз, спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиб, кўпроқ иссиқ ўтлардан қилинган чойни ичганингиз маъқул.
Кофеинли ичимликлар
Қаҳва, кўк, қора чой ва бошқа кофеинли ичимликлар ҳам танани сувсизлантиради. Шунинг учун совуқ ҳавода кофеинсиз аналогларга ўтган маъқул.
Фото: Marie Claire
Аччиқ овқатлар
2016 йилда «Cритиcал Reviewс ин Food Science анд Nutrition» журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, аччиқ овқатларда топилган капсаицин бирикмаси балғам ишлаб чиқаришни янада кучайтиради. Бу қисқа муддатда оғриқли йўтални енгиллаштириши мумкин, бироқ узоқ муддатда яллиғланишни кучайтириши ва тузалишни кечиктириши мумкин.
Сут
Болаликда шамоллаганимизда ота-онамиз тез-тез сут ва асал ичирган. Бироқ, тадқиқотлар бу ишнинг хатолигини кўрсатади. Сут ва сут маҳсулотлари балғамни қалинроқ қилиб, ундан қутулишни қийинлаштиради. Натижада, балғам организмда қолади ва яллиғланишни кучайтиради.
Фото: Marie Claire “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди