Фото: «Новий очаг»
Ҳар куни 8 стакандан сув ичилса, ташқи кўриниш ва саломатликда қандай ўзгаришлар кузатилади? Қуйида 42 яшар Сара Смит мисолида ушбу саволга жавоб берамиз.
Сара Смитни бош оғриғи ва ошқозон муаммолари узоқ вақт давомида безовта қилган. У мурожаат қилган невролог-парҳезшунос кунига уч литрдан кам бўлмаган сув ичиш кераклигини тавсия қилган. Шундан кейин шифокор кўрсатмасига биноан аёл кўринишида қандай ўзгаришлар бўлаётганини қайд қилиб бориш учун кундалик тутган ва Twitter саҳифасида бошқа фойдаланувчилар билан бўлишган.
1-ҳафтада
Терида оз-моз тўкилиш кузатилган ва бу организмнинг токсинлардан тозаланаётганидан далолат. Бош оғриғи йўқолган ва суяклар ҳаракати яхшиланган.
2-ҳафтада
Тери ранги тиниқлашган, ажинлар ва кўз остидаги кўкаришлар йўқола бошлаган. Чой миқдори камайгани учун нафас олиш енгиллашган.
Фото: «Новий очаг»
3-ҳафта
Кўз остидаги қора халталар ва мимика ажинлари буткул йўқола бошлаган, тери таранглашган. Саранинг косметологи эпидермис ҳужайраларида регенерация яхшиланганини пайқаган. Бундан ташқари, қоматида ҳам ўзгариш сезилган. Кўп суюқлик ичгани учун аёл кам миқдорда овқатлана бошлаган.
Фото: «Новий очаг»
4-ҳафта
28-кунга келиб Сара ўзини соғлом ва яхши ҳис эта бошлаган, бу эса атрофдагилар эътиборидан четда қолмаган. Турмуш ўртоғи ва дўстлари уни ёшига нисбатан 10 ёш кичик кўринаётганини таъкидлаган.
Фото: «Новий очаг»
Ушбу натижага эришиш ва ташқи кўринишда сезиларли ўзгариш бўлиши учун кунига бир неча стакан сув ичиш ва шу тарзда давом этиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди, у энди...
Тадқиқот: қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради
Европарламент раҳбари Киевга TAURUS ракеталарини етказиб беришга чақирди
Ҳарри Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"