Фото: Pinterest
Совуқ об-ҳаво сочларга таъсир қиладими? Қишда шапка киймаса, нима бўлади, каби саволлар ташқарида ҳаво ҳарорати -5 даражагача тушиши билан ташвишга сола бошлайди. People Talk нашри мутахассис билан биргаликда ушбу саволларга жавоб излади.
Қиш мавсуми нафақат юз ва тана териси учун, балки бош учун ҳам кучли стрессдир. Совуқ шамол, қаҳратон, доимий ҳарорат ўзгариши — бу сочларнинг ҳолатига бевосита таъсир қилади. Бундан ташқари, уларни ҳимоя қилиш учун парвариш маҳсулотларини ўзгартириш етарли эмас, шапка кийиш ҳам керак.
Паст ҳароратларда қон томирларининг диаметри вақтинча пасаяди, бу нормал трофизмни (яъни озиқланишни) бузади. Бу соч ўсиши фазасини қисқартириши мумкин. Бунинг асосий оқибатлари — толаларнинг озиқланмаслиги, уларнинг мўртлиги ва охир-оқибат тўкилишига олиб келади. Бундай ҳолда, шапка кийиш, албатта, энг яхши парваришдир.
Аммо совуқ об-ҳаво ягона сабаб эмас. Қишда тери ва сочнинг намлик даражаси пасаяди, шунинг учун қуруқ ва қаттиқ бўлиб қолади, бу эса толаларнинг ҳолатига бевосита таъсир қилади. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун уйда оптимал микроиқлимни сақлаш керак. Намлик 40-60 фоиз оралиғида, ҳарорат эса 20-22 даражагача бўлиши керак. Албатта, кундалик парвариш учун намловчи шампунь ва ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилади.
Албатта, совуқ ҳавода бош кийим кийиш керак. Аммо бош терисига ҳавога киришини таъминлаш бир хил даражада муҳимдир, шунинг учун уйда бош кийим кийиш яхши вариант эмас.
Бундан ташқари, шапка бош ҳажмига аниқ мос келиши, сочларда бетартиблик яратмаслиги ва кийиш учун қулай бўлиши муҳимдир. Шапканинг материалга эътибор бериш лозим. Синтетика қўшилмаган табиий матоларга устунлик бериш катта аҳамиятга эга. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Франциядаги музейдан қиймати 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
ГФР Нетаняҳуни ҳибсга олишга берилган ордер оқибатларини ўрганмоқда
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?