Фото: Marie Claire
Бугунги кунда онлайн харид қилиш кўпчилик учун қулай, аммо шунга қарамай, у савдо марказлари ва бутиклардаги харидлар билан рақобатлашмайди. Чунки ҳақиқатан ҳам баъзи нарсаларни синаб кўриш, тегиниш, ҳис қилиш, кўриб харид қилиш яхши.
Интернетда кўпинча фақат чиройли тасвирга эътибор қаратилади, харид қилиш учун қимматли вақтни бой бермасликка ҳаракат қилинади, лекин охирида ҳаммаси аксинча бўлиб чиқиши мумкин. Marie Claire нашри онлайн харид қилиш тавсия этилмайдиган буюмлар рўйхатини тақдим этди.
Онлайн харид қилмаслик керак бўлган олтита асосий буюм мавжуд. Асабларни сақлаб қолиш учун савдо марказидан нима харид қилиш кераклигини аниқлаймиз.
Оёқ кийимлар
Ҳар доим тагликнинг параметрларини ўлчаш мумкин, аммо, афсуски, бу янги пойабзал ёки этикларда узоқ вақт юришга кафолат бермайди. Чунки пойабзал сотиб олаётганда оёқнинг семизлиги ва пастки қисми ҳам ҳисобга олинади. Баъзан улар мос келмайди, баъзида сотувчилар нотўғри ўлчамни юборади. Қолаверса, оёқ кийимлар замок ва бошқа аксессуарининг ҳам ишлашини шахсан текшириш керак. Шунинг учун оёқ кийимни унинг рекламасига қараб эмас, балки сифат, ўлчам ва чидамлиликни текшириш учун дўконлардан харид қилиш тавсия этилади.
Кийимлар
Кийимларнинг ҳаммасиям онлайн харид қилиш учун мос келмайди. Чунки ҳар бир инсоннинг тана тузилиши турлича. Кийимлар эса, шим ёки кўйлак бўлсин, бир хил ўлчамда тикилади. Айниқса, харидорнинг ўлчами мос келгани билан унинг бўйи баланд ёки паст бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай кийимни харид қилишда унинг матосини ушлаш, кийиб кўриш ва ранги мос келишини аниқлаб олиш зарур. Онлайн дўконларда эса бунинг имкони йўқ.
Бош кийимлар
Онлайн харид қилиш тавсия этилмайдиган яна бир буюм бу бош кийимлардир. Биринчидан, барча мижозлар ҳам бош айланасининг ўлчамини билмайди. Иккинчидан, юзнинг шакли ҳам бу масалада муҳим аҳамиятга эга. Онлайн харид қилинган бош кийим сизга умуман мос келмаслиги, яъни катта ёки кичкина бўлиши мумкин. Қолаверса, уларнинг матосини ҳам сурат орқали аниқлаш анча қийинчилик туг ‘диради.
Белбоғ ва қўлқоплар
Шу ўринда, қўшимча аксессуар ҳисобланган белбоғ ва қўлқоплар ҳам кўриб, ўлчаб харид қилиниши керак. Сабаби бел айланаси, белбоғнинг қалинлиги ва уннг бир-бирига ўзтказиладиган тугмаси кийимга мос келадими ёки йўқ, аниқлаб олиш зарур. Қўлқоп билан ҳам худди шу ҳолат рўй беради. Кимнингдир қўллари нозик, бошқасини эса бироз каттароқ, аммо ўлчам бир хил бўлиши мумкин.
Оқшом либослари
Қизил йўлакми ёки дугонангизнинг туғилган куни — бунинг аҳамияти йўқ. Муҳими, ушбу кунда ҳамма нарса чиройли бўлиши керак. Айниқса, образнинг асосий қисми ҳисобланган либос макияж, турмак ва оёқ кийим учун мос бўлиши лозим. То оқшом либосини харид қилгунча урфдагилар ва дизайнларини онлайн томоша қилиш зарар қилмайди. Аммо харид қилишга келганда, уларни албатта, кийиб, иложи бўлса, қулайликни синаб кўриш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Франциядаги музейдан қиймати 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
ГФР Нетаняҳуни ҳибсга олишга берилган ордер оқибатларини ўрганмоқда
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?