Фото: Wday
Аксарият инсонлар сочларнинг бетартиб кўриниши ва бошқа сабаблар юзасидан қиш фаслида бош кийим кийишни ёқтирмайди. Аммо бу шунчаки эътиборсиз қолдириладган ҳолат эмас. Wday нашри совуқ мавсумда қалпоқ киймаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида сўз юритди.
Аслида бош кийими фақат ҳимоя эмас, у кўп функцияларни бажаради
Бош суяги соҳасидаги тери ости ёғ қатлами жуда нозик бўлиб, бу унинг тезда совқотишига олиб келади. Шу сабабли асаб тизими билан бевосита боғлиқ бўлган терморегуляция тизими қийин ишлайди. Бош терисида триходиния (бош терисидаги оғриқ) кузатилади. Бундан ташқари, у себорея ёки дерматитни кучайтириши мумкин. Ҳатто бу нервларининг яллиғланишига олиб келади.
Паст ҳароратларда томир торайиши пайдо бўлади. Соч фолликуласи қон билан фаол таъминланган жуда нозик орган бўлганлиги сабабли сочлар етарли миқдорда озуқа ололмайди. Бу, ўз навбатида, соч ўсиши фазасининг давомийлигининг қисқаришига олиб келиши мумкин ва кейин соч тўкилиши ва сийраклашиши кузатилади.
Бошнинг гипотермияси бутун иммунитет тизимининг ҳолатига таъсир қилиши мумкин. Иммунитетнинг заифлашиши сурункали касалликларнинг кучайишига олиб келади, дори-дармонлар терапияси сочларга салбий таъсир қилади.
Қишда ёки совуқдан иссиққа ўтиш пайтида намликнинг ўзгариши бош терисини қуришига сабаб бўлади. Бу, ўз навбатида, қазғоқ пайдо бўлишига, бош терисининг қуриши ва кўчишига олиб келиши мумкин. Буларнинг барчаси туфайли сочлар қуруқ, мўрт ва сийрак ҳолатга келиб қолади.
Қишда сочларнинг ҳолатини яхши сақлаб қолиш учун нима қилиш керак?
- бош кийим ҳақида унутмаслк лозим: табиий матолардан тикилган қалпоқларга устунлик бериш яхшидир;
- хонадаги намлик даражасини кузатиб бориш лозим, суюқлик режимига риоя қилиш тавсия этилади;
- сочни парвариш қилиш учун озиқлантирувчи, намловчи шампунлар ва ниқоблар қўллаш лозим. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Манба: ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди
Электрдан фойдаланиб пулини тўламаган фермер хўжалигининг комбайни хатлаб қўйилди
Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди