Баъзи маҳсулотларни фойданинг ҳақиқий кони деб аташ мумкин — улар саломатлик ва гўзалликни самарали ҳимоя қилади. Аммо яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни тасдиқладики, агар ушбу маҳсулотларнинг баъзиларини жуфт-жуфт қилиб истеъмол қилинса, янада кўпроқ самарага эришиш мумкин, деб ёзади «Новий очаг».
Олма ва малина — саратон хавфини камайтиради
Фото: «Новий очаг»
Олма таркибида саратон ҳужайраларини йўқ қиладиган фойдали антиоксидант кварсетин мавжуд. Аммо унинг тўлиқ қувват билан ишлаши учун унга махсус антиоксидант эллагик кислота керак ва бу малинада, шунингдек, анор, клюква ва ёнғоқда жуда кўп. Шунинг учун ҳар куни олма анор, ёнғоқ ёки клюква билан истеъмол қилинса, организм ёмон ҳужайралардан ҳимоя қилинади.
Брокколи ва соба лапшаси — юракни ҳимоя қилади
Фото: «Новий очаг»
Артерия деворларини ёпиб қўядиган, юрак ва қон томир касалликларини келтириб чиқарадиган тромблар ёмон холестерин зарраларининг оксидланиши натижасидир. Улар билан курашиш учун организмга махсус антиоксидантлар — соба лапшаларида бўладиган рутин керак. Аммо бу антиоксидантлар янада самарали ишлаши учун, масалан, C витаминига бой бўлган брокколи керак. Тушлик учун брокколи ва товуқ филеси билан соба лапшасини истеъмол қилиб, юракка ғамхўрлик қилиш мумкин.
Кўк пиёз ва нўхат — энергия даражасини оширади
Фото: «Новий очаг»
Темир моддаси ҳужайраларга кислород етказиб бериш учун масъул бўлган микроэлементдир. Агар темир оз бўлса, чарчоқ ва бош айланиши кузатилади. Бунинг учун витамин ва қўшимчалар олиш ёки кўпроқ дуккакли ўсимликларни истеъмол қилиш мумкин. Албатта, уларга пиёз ёки саримсоқ қўшишни унутмаслик лозим. Чунки олтингугуртга бой бўлган сабзавотлар темир ва рухнинг яхшироқ сўрилишига ёрдам беради.
Тофу ва чили қалампири - яллиғланишни камайтиради
Фото: «Новий очаг»
Организмда шаклланадиган яллиғланиш жараёнлари юрак ва қон томирларининг соғлиғига хавф туғдиради, жиддий касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Улар узоқ вақт давомида яширин шаклда давом этиши мумкин. Соя маҳсулотларида (масалан, тофу) мавжуд бўлган генистеин бирикмаси яллиғланишни камайтириши ва ҳатто жараённи бутунлай тўхтатиши мумкин. Лекин яхши таъсир қилиши учун чили қалампири ёки халапенода кўп бўлган антиоксидант капсаицин керак. Ҳафтада бир марта қалампир қўшилган тофу билан яллиғланишнинг олдини олиш мумкин.
Кўк чой ва лимон шарбати юрак соғлиғини қўллаб-қувватлайди
Фото: «Новий очаг»
Кўк чойда кўп бўлган антиоксидант катехинлар юрак ва қон томирлари касалликларига қарши кучли қуролдир. Японияда 40 000 дан ортиқ катталар иштирок этган тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига атиги бир стакан кўк чой ичиш юрак-қон томир касалликлари хавфини сезиларли даражада камайтиради. Аммо катехинлар организм томонидан яхшироқ сўрилиши ва овқат ҳазм қилиш тизимида йўқ бўлиб кетмаслиги учун лимон шарбати керак. Шундай қилиб, бир бўлак лимон билан бир чашка кўк чой юрак хасталикларига қарши кундалик ҳимоядир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди