18:42 / 11.01.2023
246

Уй бекалари ишини осонлаштиришга ёрдам берадиган ошхона сирлари

Уй бекалари ишини осонлаштиришга ёрдам берадиган ошхона сирлари
Фото: «Новий очаг»
Ошхонанинг тажрибага эга узоқ йиллик эгалари ўзига хос бир қанча усуллардан фойдаланади. Бу айниқса, ёш бекажонларга хатолардан қочишга ёрдам беради, деб ёзади «Новий очаг».

Сариёғни қандай қилиб тезда юмшатиш мумкин?

Музлаткичдан сариёғ олиниб, кичик бўлакларга бўлинади. Шиша идишга қайноқ сув қуйилади, сўнгра сув тўкилиб, сочиқ билан артиб олинади. Идиш совимасидан олдин сариёғ устига ёпилади. 3-5 дақиқадан сўнг маҳсулот фойдаланишга тайёр бўлади.

Тухум оқи яхши кўпириши учун нима қилиш керак?

Бунинг учун музлаткичда турган тухумлардан фойдаланиш тавсия этилади. Улар қанчалик совуқ бўлса, оқи осон кўпиради. Шунингдек, кўпиртириладиган идишни ҳам 5-10 дақиқага музлаткичга қўйиш лозим. Тухум оқлари сариғидан эҳтиёткорлик билан ажратиб олинади. Бу жараённи эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак. Тухум оқларига бир чимдим туз қўшилади ва миксерда аралаштирилади, жараён босқичма-босқич тезлаштирилади. Аста-секин оқ кўпикка ҳосил бўлади. Унга бир неча томчи лимон шарбати қўшилади. Сўнгра яна миксер қилинади. Тухум оқи жойидан оқмайдиган ҳолатга келгунча аралаштиришда давом этилади.

Қандай қилиб тиш тозалайдиган ип ёрдамида бисквитни кесиш мумкин?

Ҳеч қандай пичоқсиз оддий тиш ипидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун керакли узунликда ип кесиб олинади. У қўллар билан иложи борича маҳкам тортилади. Енгил ҳаракатлар билан бисквит узунлиги бўйлаб аста-секин кесилади.

Крем учун сметана қандай қуюқлаштирилади?

Аввал керакли идиш совитиб олинади ва унга сметана қуйилади. Ёғ миқдори 20 фоиз бўлган маҳсулотдан фойдаланилади, ундан крем қуюқ ва ёпишқоқ бўлиб чиқади. Сметана миксер билан аралаштирилади, бироз қалинлашганда, унга бир неча томчи лимон шарбати қўшилади. Исталган қуюқлик олинмагунча, кўпиртиришда давом этилади.

Сут тошиб кетмаслиги учун нима қилиш керак?

Бунинг учун сут қайнатиладиган идишнинг четига сариёғ суртилади ва сут қуйилади. Сут оловга қўйилгач, яхшилаб аралаштирилади. Шундан сўнг қайнаб чиқиши билан сут аввалгидек юқорига қараб тошиб кетмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уй бекалари ишини осонлаштиришга ёрдам берадиган ошхона сирлари