12:05 / 13.01.2023
549

Кефирга тўйинтирилган гречка — соғлом оздирувчи энг оддий рецепт

Кефирга тўйинтирилган гречка — соғлом оздирувчи энг оддий рецепт
Фото: «Wday.ru»
Шубҳасиз, ҳамма вазн ташлашнинг бу усули ҳақида эшитган. Сиз ҳам кефирли гечкани қандай тайёрлаш ва уни қай тартибда истеъмол қилишни ўрганиб, сезиларли равишда озишингиз мумкин.

Ушбу диета сиздан оч қолишни талаб этмайди, чунки мазали гречка тўйимли маҳсулотдир. Аммо парҳез ҳақиқатан ҳам чекланган, шу қоида сизни қувонтирмаслиги аниқ. Агар бундай парҳезга риоя қилиш чиндан қийинлик қилса, таомномани барра маҳсулотлар билан бойитишингиз мумкин.

Кефир билан гречка қоришмасини тайёрлашнинг нима афзаллиги бор?

Бу қоришма организм учун кони фойда:
Гречка таркибида осон ҳазм бўладиган оқсиллар ва углеводлар бор. Ёғлар деярли йўқ. Клетчаткага бой гречка овқат ҳазм қилиш тизими учун фойдалидир ва иштаҳани назорат қилиш имконини беради. Шунингдек, гречкада организм учун витаминлар ва минераллар мавжуд.

Кефир — ферментланган фойдали сут маҳсулоти. Унинг таркибидаги бактериялар овқат ҳазм қилиш трактининг фаолиятини яхшилайди, танани витамин ва минераллар билан таъминлайди. Бу маҳсулотларнинг фойдалилигига қарамай, бундай кам овқатланишни узоқ вақт давом эттириш тавсия этилмайди. Узоғи — 7 кун. 2-3 ойдан кейин кефир-гречка диетаси қайта такрорланиши лозим.

Хом гречкани кефир билан қандай аралаштириш керак?

Қоришмани сувда ва кефирда тайёрлаш мумкин:
Сув рецепти. Бир стакан миқдордаги гречкани тозалаб олинг. Устига 350 мл қайноқ сув қуйинг. Бир кеча давомида идишни сочиқ билан ўраб қўйинг. Эрталаб тайёр бўлади. Сиз донни бир маротаба қайнатиб олишингиз мумкин. Бу ҳолда қоришмани 3-4 соат мобайнида ўраб қўйиш кифоя.

Кефир учун рецепт. Гречка билан кефирнинг нисбати учга бир. Гречкани кефирга аралаштиринг ва бир кеча мобайнида совуқ жойда қолдиринг. Қоришма ўзига хос таъмга эга бўлади.

Агар жигарингизда яллиғланиш жараёни ёки ошқозон-ичак патологияси мавжуд бўлса, ушбу парҳез сиз учун тўғри келмайди. Бошқа ҳолларда бундай овқатланиш фақат фойда келтиради: тери ва сочнинг ҳолати яхшиланади, қон босими ва холестерин даражаси нормаллашади.

Вазн йўқотиш учун кефирга тўйинтирилган гречка: рецепт

Фото: «Wday.ru»
Қоида тариқасида кефирга тўйинтирилган гречкани кам-камдан кунига 5 мартагача истеъмол қилишингиз керак. Агар буни бажариш қийин бўлса, сиз бошқа таомларни қўшишингиз мумкин:

- зайтун ёғи қўшиб тайёрланган сабзавотли салат;
- олмали пюре;
- қайнатилган гўшт.

Бир кунлик кефир нормаси 1000 мл, сув ва шакарсиз ўсимлик чойлари — тахминан 2000 мл. Бундай диетада сиз ҳафтасига 4-5 кг ​​йўқотишингиз мумкин. Асосийси, кундалик таомларни менюга диққат билан киритиш, ёғли овқатларни ва ширинликларни қатъиян чеклаш. Агар бу қоидага амал қилинмаса, унда вазн тез орада яна ўз ҳолига қайтади. Ҳар 7 кунда бир марта кефирли гречка билан кун ўтказа олсангиз — қандай ажойиб!

Энг хавфсиз ва самарали вазн йўқотиш — бу сизнинг маълумотларингиз (бўйи, вазни, жинси, ёши, жисмоний фаоллиги) асосида ҳисобланган, кам калорияли, мувозанатлаштирилган овқатланишдир. Жисмоний машқлар қўшинг. Йўқотилган вазн килограмми рақамларда ўхшаш бўлиши мумкин. Аммо ҳар биримиз бошқа-бошқамиз, организмларимиз ҳам ҳар хил. Агар сизнинг дугонангиз сиз билан бир хил диетада 3 кун ичида 5 кг вазн йўқоца, сизни ҳам худди шундай натижа кутмоқда дегани эмас, чунки дастлабки маълумотлар бир хил бўлмайди.

Сизни аллақачон соғлиқ билан боғлиқ муаммолар безовта қилаётган бўлса, унда ҳеч қандай ҳолатда сиз «экспресс» диетани қўллай кўрманг. Чунки бу вазиятни янада оғирлаштириши ва янги муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Агар сизнинг саломатлигингиз жойида бўлса, ўзингизга ғамхўрлик қилинг: ортиқча вазнни йўқотиш ҳар доим хафвсиздир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кефирга тўйинтирилган гречка — соғлом оздирувчи энг оддий рецепт