23:30 / 28.01.2023
472

Зирали чой рецепти: у ошқозон ва жигар касалликларида фойда беради

Зирали чой рецепти: у ошқозон ва жигар касалликларида фойда беради
Зирали чой ошқозон ва жигар касалликларида фойда беради. Зирани кўплаб дори-дармонлар таркибида учратиш мумкин, лекин уни кўпинча ҳеч қандай бошқа нарса қўшмасдан чой сифатида дамлаб ичиш тавсия этилади.

Зира иштаҳани яхшилаш учун ҳамда ошқозондаги санчиқ, ўт пуфаги ва жигардаги оғриқлар, шунингдек, йўталга қарши фойдали табиий восита ҳисобланади.

Мутахассислар ҳаддан ташқари тўлаликда, метеоризм (қорин дам бўлиши)да, ошқозон-ичак йўлларидаги енгил хасталикларда, юрак касалликларида ва эмизикли болаларда овқат ҳазм қилиш жараёни бузилганида зирани муайян тарзда истеъмол қилиш ниҳоятда фойдали эканини таъкидлашади.

Зирали чой дамлаш рецепти
Тўла 1 чой қошиқ янчилган зира устидан 1/4 л литр қайнаб турган сув қуйилади ва 10 минутдан сўнг докадан ўтказиб олинади. Зирадан дамланган бундай чойни илиқ ҳолатда оз-оз ҳўплаб ичиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу чой ошқозон ҳазм йўлларининг дам бўлиши ва ичаклар сиқилиб қолишини бартараф этади.

Шунингдек, 1-5 г янчилган зира устидан 100 мл қайнаб турган сув қуйилади, 10-15 минут тиндирилади. Тайёрланган дамламани 2-3 га бўлиб овқатланишдан олдин ичилади.

Зирани истеъмол қилиб бўлмайдиган ҳолатлар
Ошқозон яраси, юрак ишемик касаллиги, тромбофлебит, гастрит, инфаркт, тромбоз, қандли диабетда зирани алоҳида ўзини истеъмол қилиш мумкин эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Зирали чой рецепти: у ошқозон ва жигар касалликларида фойда беради