12:28 / 05.03.2023
295

Кўзойнак олмас эканим...

Кўзойнак олмас эканим...

Америка Офтомология академиясининг ёзишича компьютер кўз ойнакларининг кўз учун сезиларли фойдаси йўқ экан. Яъни бу турдаги кўзойнаклар асосан экрандан келадиган "блуе light"дан кўзни сақлаш учун тақилади. 

Аммо, бу нурларни кўзга зарари ҳақида илмий исбот йўқлиги учун академия бундан кўзойнакларни тақишни маслаҳат бермаслигини ёзган.

Кун бўйи компьютерда ишлайдиган инсонлар учун академия қуйидаги маслаҳатларни берган:

1. Компьютер экранидан тахминан 60 см (қўл узунлиги) ўтиринг. Экранни бир оз пастга қарайдиган қилиб жойлаштиринг.

2. "20-20-6" қоидасидан фойдаланган ҳолда мунтазам танаффуслар қилинг:  Ҳар 20 дақиқада камида 20 сония давомида камида 5-6 метр узоқликдаги объектга қараб олинг.

3. Хона ёритилишини компьютер ёруғлигидан фарқли қилинг. Агар керак бўлса, матте(матовий) экран фильтридан фойдаланинг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўзойнак олмас эканим...