23:31 / 12.03.2023
346

Шифокор терини қаришдан сақловчи муҳим элементни очиқлади

Шифокор терини қаришдан сақловчи муҳим элементни очиқлади

Танадаги темир миқдори мувозанати аёлларнинг тери тузилишига жиддий ижобий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда россиялик диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинцбург маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда кўпчилик аёлларда саломатлик учун зарур бўлган ушбу элемент етишмайди ва бу етишмовчилик ҳар доим ҳам классик анемия шаклида ўзини намоён қилмайди. Шунинг учун ҳар бир аёл мунтазам равишда ферритин учун тестдан ўтиши керак.

«Ферритин — бу қон зардобида темир мавжуд бўлган шакл. Ферритиннинг нормаси 20-200 мкг/лни ташкил қилади. Ферритин қиймати 30 мкг/лдан паст бўлса, эҳтиёт бўлишингиз керак», — деб тушунтирди Гинцбург.

Шифокорнинг аниқлик киритишича, темир танқислиги белгилари тери ранги оқариши, чарчаш, летаргия, бефарқлик, ҳаётга қизиқишнинг йўқолиши каби муаммолардир.

Ушбу элемент етишмовчилигини тўлдириш учун диетага темирни ўз ичига олган озиқ-овқатларни, шу жумладан гўшт, жигар ва баргли сабзавотларни, шунингдек, дори-дармонлар ва витамин препаратларини киритиш керак, дейди диетолог.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шифокор терини қаришдан сақловчи муҳим элементни очиқлади