22:18 / 22.04.2023
221

Кўпчилик болаликдан ёқтирмайдиган аммо организмга фойдали бўлган 4 хил озиқ-овқат

Кўпчилик болаликдан ёқтирмайдиган аммо организмга фойдали бўлган 4 хил озиқ-овқат

Болалигимиздан ёқтирмайдиган, ҳатто, татиб ҳам кўрмайдиган баъзи озиқ-овқатлар жуда фойдали. Организмни керакли витамин ва минераллардан маҳрум қилмаслик учун унга бўлган муносабатни, эҳтимол, қайта кўриб чиқиш зарурдир? Хўш, ушбу рўйхатдаги озиқ-овқат турлари қайсилар?

Моғорли кўк пишлоқ

Фото: Wday

Penicillium турининг мовий моғор турларидан фойдаланган ҳолда махсус технология ёрдамида ишлаб чиқарилади. Аниқ ўзига хос ҳидга эга бўлган бу элита пишлоқ навлари яшил ёки кўк ранг билан ажралиб туради. Энг машҳур пишлоқлар — Dor Blue, Gorgonzola ва Roquefort харидоргир ҳисобланади. Бошқа турлар ҳам маълум, аммо улар фақат ҳақиқий гурманлар томонидан баҳоланиши мумкин бўлган турли хил тўқималар, лаззатга ва ҳидга эгадир.

Бироқ шуни ҳисобга олиш керакки, бу турдаги пишлоқлар нафақат нозик таъмга бўлган эҳтиёжни қондиради, балки организм учун ниҳоятда фойдалидир. Улар яллиғланишга қарши хусусияти, овқат ҳазм қилишни яхшилаши ва организмнинг гормонал даражасини тиклаши, қон айланишини ошириши ва юрак ишига самарали таъсир кўрсатиши билан ажралиб туради.

Бу пишлоқ тури ёшартирувчи хусусиятга эга деган қарашлар бор. Терапевтик таъсирни таъминлаш учун кунига 50 граммдан кўп бўлмаган маҳсулотни истеъмол қилиш кифоя, аммо уни оч қоринга тановул қилиш тавсия этилмайди.

Сельдерей

Фото: Wday

Бу машҳур ўсимлик турли таомларни тайёрлашда ва парҳез учун кенг қўлланилади. У нордон, аччиқ-ширин таъмга эга бўлганидан уни ҳамма ҳам ёқтирмайди.

Сельдерей кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Бу кўкат юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди, холестерин даражасини пасайтиради, шиш ва пешоб чиқариш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилади. Унда кўп миқдорда B, А, C ва E витаминлари мавжуд. Иммунитетни фаол равишда яхшилайди, мушакларни бўшаштиради ва асаб тизимини тиклайди.

Зайтун меваси

Фото: Wday

Кўпчиликнинг зайтун мевасини ёқтирмаслиги бевосита уларнинг болалигига боғлиқ. Аммо ёш ўтиши билан баъзилар ушбу маҳсулотга бўлган фикрини қайта кўриб чиқади. Дарвоқе, зайтун мевами ёки сабзавотми?

Зайтун ва қора зайтун битта — зайтун дарахтининг меваси. Фақат пишмаган зайтун мевалари яшил, пишгани эса қора рангда бўлади. Ва улар алоҳида тоифага — зайтун оиласига ажратилган.

Икки рангдаги мева таркибида ҳам юрак фаолиятини яхшилайдиган, қон томирлар ва ҳужайра мембраналарини мустаҳкамловчи моддалар мавжуд. Улар ошқозон ва жигар учун жуда фойдали, шунингдек, парҳез давомида озуқавий заҳираларни тўлдиришга имкон берувчи моно тўйинмаган ёғли кислоталарни ўз ичига олади. Зайтун мойининг қаришга қарши хусусиятлари узоқ вақтдан бери косметологияда қўллаб келинади.

Овсянка

Фото: Wday

Баъзилар ё болаликдан бу маҳсулотга кўникиб қолади, ёки бутун умр ёмон кўради. Гарчи овсянка ниҳоятда фойдали маҳсулот бўлса-да. Овсайнка ошқозон-ичак трактини ўраб олади ва унинг зарарланишини олдини олади.

Бундан ташқари, бу маҳсулот таркибида эримайдиган клечатка мавжуд бўлиб, бу ичаклар ҳаракатини яхшилайди, шунингдек, токсинларни чиқазиб юборади. Сули ёрмаси Б витаминлари, ниацин, микроэлементларга (кобалт, фосфор, кремний) бой озиқ-овқатдир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўпчилик болаликдан ёқтирмайдиган аммо организмга фойдали бўлган 4 хил озиқ-овқат