Чангюткичдан оқилона фойдаланиш ва уни тўғри жойда сақлаш чангюткичнинг унумдорлиги билан бирга унинг ишлаш муддатини узайтиради. Қуйида бу бўйича деярли барча йўл қўядиган бир нечта хатолар келтирилган.
Чангюткични нам жойда қолдириш
Намлик электрон қурилмаларнинг, жумладан, чангюткичларнинг “душманидир”. Агар чангюткич ертўла ёки ҳаммом каби нам жойда қолдирилган бўлса, металл қисмлар коррозияга учраши, моғор пайдо бўлиши ва электр қисмларга зарар етиши мумкин. Агар техниканинг подвалда туриши зарур бўлса, намликни кетказиш учун қуритгичдан фойдаланиш ёки ўша жойни қуруқ ҳолда сақлаш учун яқин атрофга намликни ютувчи қопларни қўйишни ўйлаб кўринг.
Чангюткич халтасини бўшатмаслик
Яна бир кенг тарқалган хато — чангюткични сақлашда чиқинди қутиси ёки чанг қопини тўлган ҳолда қолдиришдир. Тўла идиш ёки қоп чанг тортиш қувватини камайтиради ва мотор ҳаддан ташқари ортиқча юкланади. Келгусида оптимал ишлашни таъминлаш учун вақти-вақти билан чанг қутисини бўшатиш ёки қопини алмаштириш зарурдир.
Филтрларни тозаламаслик
Чангюткичлар чанг, чирк ва бошқа зарраларни ушлаб қоладиган филтрлар билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг ҳавога қайта чиқиб кетишига тўсқинлик қилади. Аммо вақт ўтиши билан улар тўлиб қолиши мумкин, бу эса иш самарадорлигини пасайтиради. Чангюткични сақлашдан олдин ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига мувофиқ филтрларни тозалаш ёки алмаштириш катта аҳамиятга эга.
Шнурни чангюткичга ўраб қўйиш
Шнурни чангюткичнинг ўзига маҳкам тортиб, уни шу ҳолатда қолдириш кабелга зарар етказиши ва электр уланишларини ортиқча кучланишга олиб келиши мумкин. Шнурни тўлиқ ечиш, бурмалар ёки тугунлардан қочиш лозим. Шнурни шикастламасдан эҳтиёткорлик билан ўраш учун сиз шнур илгаклари ёки чангюткичдаги қисқичлардан фойдаланинг.
Чангюткични тор жойда сақлаш
Чангюткични тор жойда, масалан, бошқа нарсалар билан тўла шкафда ёки оғир нарсалар орасида сақлаш маиший техниканинг ўзига ёки унинг қўшимча қисмларига зарар етказиш эҳтимоли катта. Жиҳозни вертикал равишда жойлаштириш мумкин бўлган кенг жойда сақлаш муҳимдир.
Maxсус насадкаларни нотўғри жойлаб қўйиш
Чангюткичлар турли хил тозалаш усулларида ишлатиладиган шланглар, чўткалар ва насадкаллар каби бир нечта қўшимча жиҳозлар билан бирга келади. Ушбу қўшимчаларни нотўғри сақлаш уларнинг шикастланишга олиб келади. Қўшимчаларни чангюткичнинг ўзига бириктириш ёки уларни белгиланган жойда қолдириш керак. Бу уларни йўқотиб қўйиш ёки шикастланишининг олдини олишга ёрдам беради ва зарур бўлганда улардан фойдаланишни таъминлайди.
Ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига эътибор бермаслик
Барча чангюткичлар ҳар хил ва уларни тўғри сақлаш учун ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига риоя қилиш лозим. Баъзи моделлар батареяни олиб қўйиш ёки айрим қисмларини бўлакларга ажратиш каби махсус шартлар ёки эҳтиёт чораларини талаб қилади. Кўрсатмаларга риоя қилмаслик чангюткичга зарар етказиши ёки кафолатни бекор қилишга олиб келиши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг