07:13 / 08.05.2023
279

Мия учун фойдали ва хотирани мустаҳкамловчи оддий маҳсулотлар

Мия учун фойдали ва хотирани мустаҳкамловчи оддий маҳсулотлар

Aқл-идрокни ошириш учун «сеҳрли таблетка» мавжуд бўлмаса-да, диққатни оширадиган ва хотирани мустаҳкамлайдиган маҳсулотлар мавжуд. Улар орасида ёнғоқ, чой ва қаҳва каби маҳсулотлар бор.

Шунингдек, миянинг нормал ишлаши учун қон айланишини яхшилайдиган ва қон томирлари деворларида холестерин плиталари пайдо бўлишининг олдини оладиган моддалар муҳимдир. Бу ҳақда россиялик шифокор Aлексей Кабанов маълумот бермоқда.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ёнғоқ ва уруғлар юқори протеин миқдори ва тўйинган ёғлар туфайли мия фаолияти учун энг яхши маҳсулотлар қаторига киради. Ёнғоқларда мавжуд бўлган Е витамини ҳам ёшга боғлиқ когнитив пасайишни кечиктиришга ёрдам беради.

Мевалар ҳам мия учун фойдали. Уларнинг таркибидаги глюкоза ва фруктоза асаб ҳужайраларига зарур энергия беради ва консентрацияга ҳисса қўшади.

«Қаҳва ва чой ҳам диққатни жамлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, кофеинни мунтазам истеъмол қилиш қисқа муддатли хотираларни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва уларни узоқ муддатли қилади. Aсосийси, меъёрни сақлаш: эрталаб кунига 4 стакандан кўп бўлмаган қаҳва ичиш тавсия этилади. Кофеиннинг ортиқча бўлиши асаб тизимининг ҳаддан ташқари қўзғалишига олиб келади», — деди Aлексей Кабанов.

Мутахассис, шунингдек, тўйимли нонушта организмни энергия билан таъминлаши, диққатни жамлашга ёрдам беришини ва қисқа муддатли хотирани яхшилашини таъкидлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мия учун фойдали ва хотирани мустаҳкамловчи оддий маҳсулотлар