Қулупнайни тўғри танлаш бўйича биринчи навбатда нимага эътибор бериш керак, шунингдек, резавор ким учун фойдали-ю, кимга зарар етказиши мумкинлиги ҳақида билиб олинг.
Қулупнайни қандай танлаш керак?
Бир хил рангдаги ва чириш белгиларисиз, ҳўл бўлмаган резаворларга устунлик беринг.
- Ранг
Қулупнай қанчалик ёрқин ва қуюқ рангда бўлса, унда витаминлар кўп бўлади, масалан, қип-қизил резаворлар таркибида кўп миқдорда C витамини мавжуд. Агар резаворнинг ранги тўқ қизил бўлса, унда жуда кўп антосиянин пигменти борлигининг белгисидир. Бу модда организм қариши билан курашади ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Шунингдек, ғайритабиий ёрқин рангдаги қизил мева сотиб олмаслигингиз керак — бу қулупнай сунъий ўғитларда ўстирилган бўлиши мумкин.
- Ҳид
Барра резаворнинг хушбўйлиги узоқдан сезилади — далада пишиб етилган қулупнай барқарор ва ёқимли ҳиди билан ажралиб туради.
- Банди ва барглари
Сотиб олинаётган қулупнайнинг банди ва барглари ям-яшил бўлсин: бу унинг янги узилган эканидан далолатдир. Аммо барглари устида оқ чизиқ бўлса, қулупнайга пестицидлар билан ишлов берилган.
Қизиқ факт: агар мева ва барглар ўртасида масофа бўлса, қулупнай ширин бўлади ва, аксинча, барглар мевага маҳкам жойлашган бўлса, улар нордон бўлади.
Маслаҳат: келгуси вақт учун қулупнай сотиб олманг, мевалар узоғи 2-3 кун давомида сақланади. Истеъмолдан олдин меваларни яхшилаб ювинг.
Қулупнайнинг қандай организмга фойдаси бор?
Мева нафақат мазали, балки фойдали ва паст калорияли ҳисобланади:
- 5 дона қулупнай C витаминининг кунлик қийматига тенг;
- қулупнайда малина ва узумга қараганда кўпроқ фолий кислотаси мавжуд;
- бир дона меванинг калорияси 36 дан кўп эмас.
Шу билан бирга қулупнай тиш эмалига салбий таъсир кўрсатиши мумкин ва бу мева кучли аллерген бўлиб, айниқса, дарахт гулчангларига аллергияси бўлганлар учун хавфлидир. Мевани кичик ёшдаги болаларга бериш тавсия этилмайди. Бошқалар учун қулупнайнинг хавфсиз миқдори кунига бир-икки стакан бўлиши лозим.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг