17:27 / 19.05.2023
207

Нима учун юзда пигмент доғлар пайдо бўлади?

Нима учун юзда пигмент доғлар пайдо бўлади?

Юзда ва кўз атрофидаги турли хил доғлар барча аёллар учун муаммодир. Ҳар ҳолда кайфиятга ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Нима учун пигмент доғлари пайдо бўлади, уларни йўқ қилиш мумкинми?

Инсон терисининг ранги шох парданинг қалинлиги, териости ёғ тўқимаси ва энг муҳими, организмда ишлаб чиқариладиган меланин пигментига — қора-жигарранг — эумеланин ва сариқ-қизил — феомеланинга боғлиқ. Айнан уларнинг нисбати терининг ранги оч (оқ) ёки тўқ (қора) бўлишини таъминлайди.

Лекин нега тери ҳаддан ташқари қораяди ва юзасида хунук доғлар пайдо бўлади? Улардан қандай қутулиш мумкин? Бу ҳақда дерматовенеролог Марина Савкина батафсил баён қилади.

Нима учун терида пигмент доғлар пайдо бўлади?

Аксар одамларда тери пигментацияси бир текис тақсимланади, аммо мувозанат бузилган ҳолатлар ҳам учраб туради. Гиперпигментация эса бутунлай бошқача. Туғма (унга невус яъни холлар киради) ва ҳаёт давомида орттирилган бўлади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, турли тери лезёнлари пигмент шаклланишининг кучайиши — меланогенезга олиб келади. Шунингдек, пигмент доғларнинг сабаблари:

  • травмалар, яллиғланиш ва ҳатто, стресс;
  • комбинацияланган контрацептивларни оғиз орқали қабул қилиш;
  • қалқонсимон без ва тухумдон касалликлари;
  • аддисон касаллиги;
  • ўсма жараёнлари.

Доғлар пайдо бўлишида қуёш нурининг таъсири

Пигментация, терининг шикастланиши ва эрта қариш пайдо бўлишининг асосий омили ултрабинафша нурларининг таъсиридир. Қуёш нуридан келиб чиқадиган энг қўрқинчли асорат — ўсма неоплазмалардир. Қуёш нури тўғридан тўғри тушадиган жойларда қуёш лентигоси пайдо бўлади. Булар диаметри 5 миллиметрдан ошмайдиган, тананинг очиқ жойларида пайдо бўладиган зарарсиз пигментли доғлардир. Вақт ўтиши билан лентиго ўчоқлари ҳажми катталашиб, бошқаларига бирлашиши мумкин. Бундай доғларнинг ранги одатда жигарранг бўлиб, ранг интенсивлиги мавсумга қараб ўзгармайди. Қуёш лентигоси кўпроқ кекса аёлларда учрайди.

Касалликлар терида доғларни келтириб чиқарадими?

Яллиғланишдан кейинги пигментация ҳуснбузар, атопик дерматит ва бошқа тери касалликлари билан ҳашарот чақиши, шунингдек, питйриасис версиcолор бактериал тери лезёнларидан кейин пайдо бўлади. Доғлар фотосенсибилизация қилувчи дориларни қабул қилиш натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Озиқланиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлганда

Камдан кам ҳолларда пигментация муаммоси фермент фаоллигига ва пигмент шаклланишига таъсир қилувчи озуқа моддаларининг етишмаслиги туфайли юзага келади. Масалан: B1, B2, C витаминлари, мис, темир, цинк каби. Умуман олганда, соғлом ҳолатда организм меланин синтези учун етарли миқдорда зарур витамин ва минераллар олади.

Баъзан бу организмнинг ўзига хос хусусияти бўлиши мумкин

Сепкиллар генетик пигментация ҳисобланади. Уларнинг меланоцитлари терида бир текисда эмас, балки гуруҳ-гуруҳ бўлиб тананинг очиқ жойларида мавсумий равишда пайдо бўлади. Бошқача айтганда, теридаги сепкил эгаларининг териси ҳимоясиз қолган “тешиклар”га эга ва ўша очиқ жойларда сепкил ҳосил бўлади.

Периорбитал гиперпигментация кўз атрофидаги доғларнинг сабаби ирсий омил ёки касалликлар, масалан, атопик дерматит ёки аллергия бўлиши мумкин.

Юздаги пигмент доғларни йўқотса бўладими?

Меланогенез, пигмент ҳосил бўлиши мураккаб жараёндир. Бунда фақатгина терининг ўзи иштирок этмайди, организмдаги турли жараёнларнинг бир қисми саналади. Шунинг учун доғ тушган тери билан курашиш қийин кечади. Аввал ўзгаришларга нима сабаб бўлганини аниқлаш, пигментнинг чуқурлигини ўрганиш зарур. Даволашнинг самарадорлиги бунга бевосита боғлиқ. Дерматолог буни дерматоскоп ёрдамида бажаради.

Шунинг учун терида қора доғлар пайдо бўлганда ўз вақтида юқори сифатли кўрикдан ўтиш ниҳоятда муҳимдир. Айниқса, улар ўсимта ёки гормонал касалликлар ривожланишининг натижаси бўлса.

Баъзан умумий қон таҳлилини ўтказиш, темир ва ферритин даражасини баҳолаш учун тадқиқот ўтказиш, эндокринолог ва терапевтдан маслаҳат олиш керак. Лозим бўлса, терининг биопциясини олинг. Агар асосий касаллик назорат остига олинса, бу тери ҳолатининг яхшиланишига олиб келиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун юзда пигмент доғлар пайдо бўлади?