18:25 / 23.05.2023
428

Кўп терлайдиганлар билиши керак бўлган фойдали лайфхаклар

Кўп терлайдиганлар билиши керак бўлган фойдали лайфхаклар

Кўпчилик учун кўп терлаш ҳақиқий муаммодир. Кийимдаги тер доғлари, ёқимсиз ҳид инсоннинг ўзига бўлган ишончини пасайтиради. Бундан ташқари, баъзилар нафақат ёзда иссиқ ҳаво бўшлиғида, балки салқин ҳавода ҳам терлашади.

Терлаш — организмнинг муҳим функциясидир. Тер билан бирга токсинлар ва зарарли моддалар организмдан чиқариб юрборилади. Бу инсон организмининг терморегуляцияси учун зарур: иссиқ ҳавода уни совутиб, ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олади.

Агар қўлтиқ ости кўп терласа, самарасиз дезодорант ҳақида шикоят қилишга шошилманг. Яхшиси, бу вақтда нима қилиш кераклиги ҳақида билиб олинг.

Табиий матолардан тикилган кенг кийимларни кийинг

Синтетик кўйлаклар ва кофталарда организм нормал “нафас ололмайди”. Пахта ва зиғирдан тайёрланган кийим-кечакларда терморегуляция меъёрда бўлади ва матонинг ўзи терни ўзлаштиради ва қўлтиқости қуруқ қолади.

Тўқ рангдаги кийимларни танланг

Эътибор берганмисиз, саҳрога борадиган бадавийлар доим қора кийим кийишади? Тўқ ранглар қуёш нурларини ўзига тортади ва агар кийим синтетик матолардан тикилган бўлса, танани қиздириб юборади.

Рангли кийим нурларни акс эттиради ва тана ҳароратини ўзидан қайтаради. Маълум бўлишича, нур қайтиб келади ва организм ундан қутулишга уриниб, янада терлайди. Ва тер доғлари тўқ матоларда камроқ сезилади, рангли кийимларда эса улар ёқимсиз сариқ рангга эга бўлиб қолади.

Maxсус антиперспирантдан фойдаланинг

Дўконларда сотиладиган анъанавий маҳсулотлар ортиқча терлаш муаммосини тубдан ҳал қила олмайди. Бу пайтда дорихона антиперспирантлари ёрдам беради. Улар таркибида алюминий тузларининг юқори концентрацияси мавжуд (бу модда тер безларини блоклайди). Уларни фақат дерматолог тавсия қилиши мумкин.

Антиперспирантни фақат тоза терига суртинг

Тозаланмаган терига антиперспирантларни қўлламанг. Акс ҳолда, қўлтиқ терлайверади. Бир воситани бошқасига қўллаганингизда самарадорлик ҳам камаяди. Шу боис яна дезодорант ишлатишингиз керак бўлса, аввал душ олинг ёки қўлтиқости терисини антибактериал тозаловчи салфеткалар билан тозаланг, шундан кейингина ундан фойдаланинг.

Кечаси терга қарши воситадан фойдаланинг

Ётишдан олдин тер безлари фаоллиги камаяди, яъни дезодорантнинг фаол моддалари тер чиқариш каналларига чуқурроқ кириб боради ва у ерда узоқ вақт қолади. Антиперспирантлардаги алюминий тузлари ишлаш учун вақт талаб этади. Эрталаб уйғонганингиздан сўнг улар фаоллашади.

Тез-тез душ қабул олинг

Бактериялар кўпайишига имконият қолдирмаслик учун тез-тез ювиниб туринг. Бундан ташқари, совуқ душ кўп терлашни камайтириш ва иссиқда танани совутишнинг ажойиб усули ҳисобланади.

Терлашни кучайтирадиган озиқ-овқат ва ичимликлардан сақланинг

Буларга аччиқ зираворлар, қаҳва, газланган ва алкоголли ичимликлар қўшилган озиқ-овқатлар киради. Улар иссиқлик ишлаб чиқаришни ва кучли терлашни қўзғатади (организм шу тарзда ўзини совутишга ҳаракат қилади). Кофе ўрнига иссиқда совуқ чой ичинг, кўк чой яхшироқ — у ҳам тетиклаштиради.

Кўпроқ сув ичинг

Кўп терлашга қарши курашда ўзингизни сувдан чеклашингиз шарт эмас, шу орқали чиқарилган тер миқдорини камайтираман, деб ўйлайсиз. Бу билан нафақат тескари таъсирга, балки сувсизланишга ҳам эришасиз. Сув ичиш режимига риоя қилинг, чанқоқликдан сақланинг ва камроқ терлашни бошлаганингизни кўрасиз. Газланган эмас, фақат тоза сув ичинг.

Стрессни минималлаштиринг

Фото: Лиса

Эҳтимол, сиз “терга ботган” ибораси билан танишсиз, бу кўпинча ҳиссий ҳолат, хусусан, стресс ва хавотир билан боғлиқ. Уларни минимал даражада сақланг. Дам олишга ва етарлича ухлашга ҳаракат қилинг (уйқу учун камида 7-8 соат вақт керак бўлади). Иссиқ бўлган соатларда кўчада камроқ бўлинг: иссиқлик сизни янада асабийлаштиради.

Қўлтиқостини махсус ёстиқча билан ҳимоя қилинг

Қўлтиқости ёстиқчалари кийимингиздан терни олиб ташлашга ёрдам беради. Ўзингизга қулайини танланг: тикилган, кийимга ёки тўғридан тўғри терига ёпиштириладиган бир марталик. Хавотир олманг, улар ҳаво ўтказади ва терлатмайди. Бундан ташқари, улар сизни тердан ҳимоя қилади, чунки антибактериал ва дезодоризация қилувчи хусисиятга эга. Ушбу ёстиқчалар 20 соатгача тер доғларидан қайғурмаслик имконини беради.

Ўзингиз билан терга қарши салфеткалар олиб юринг

Агар тез-тез душ қабул қилиш имконига эга бўлмасангиз, дезодоризация қилувчи махсус салфеткалардан фойдаланинг. Улар нафақат қўлтиқостини терлашдан, балки тананинг кучли терлаши мумкин бўлган бошқа қисмлари — оёқ, қўл ва бўйинни ҳам ҳимоя қилади. Уларни ишлатишдан олдин аллақачон ҳосил бўлган тер ва бактерияларни олиб ташлаш учун тозаловчи салфеткалардан фойдаланинг.

Вазнингизни кузатиб боринг

Ёғ қатлами иссиқлик чиқишини тўсиб қўяди ва тана кучли терлайди. Шунинг учун агар ортиқча вазн муаммоси бўлса, бундан халос бўлишга ҳаракат қилинг. Бу нафақат терлашни камайтиради, балки умуман соғлиқ учун фойдали бўлади.

Ботокс инексияларини олинг

Шифокор сизга гипергидроз ташхисини қўйган бўлса, у А типидаги ботулинум токсинини инексия қилишни таклиф қилиши мумкин. Укол терининг ҳаддан ташқари терлаш бўлган жойида амалга оширилади. Ботокс безлардаги мушак ва нервларнинг ўтишини блоклайди ва терининг бу қисмида терлаш маълум вақт давомида бутунлай тўхтайди (ва ёқимсиз ҳид йўқолади).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўп терлайдиганлар билиши керак бўлган фойдали лайфхаклар