18:24 / 25.05.2023
110

Эрта қариш ва тери саратонининг олдини олинг: Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремларни қандай танлаш керак?

Эрта қариш ва тери саратонининг олдини олинг: Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремларни қандай танлаш керак?

Ҳар бир инсон терининг тури, ёши ва қуёшда ўтказадиган вақтидан қатъий назар, ушбу маҳсулотга муҳтож. Крем терини ултрабинафша нурланиши — юқори энергия зарралари бўлган қисқа электромагнит тўлқинлардан иборат кўзга кўринмас радиациядан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Бундай нурларнинг икки тури одамлар учун хавфли ҳисобланади:

  • UV-А (UVA). Улар озон қатлами томонидан деярли филтрланмайди ва ойна орқали ўтиши мумкин. UV-А терини куйдирмайди, лекин салбий таъсири кучли, бу эрта қаришга олиб келади;
  • UV-B (UVB). Ушбу нурланишнинг катта қисми озон қатлами томонидан филтрланади ва фақат 5 фоизи ерга етиб келади. УВ-Б кўзойнакдан ўтмайди ва терига тўғридан тўғри таъсир этса, терини куйдиради.

Қуёш нури таъсирининг иккала тури теридаги коллаген миқдорини пасайтиради, бу эса унинг эластиклигини камайтиради ва саратон хавфини оширади.

УВ филтри тури бўйича қуёшга қарши кремни қандай танлаш керак?

Ушбу косметик маҳсулот кўп томонлама терини қуёшдан ҳимоя қилади — физик ёки кимёвий филтрлар ёрдамида. Иккала турдаги кремлар ҳам ўзларининг афзаллик ва камчиликларига эга.

Физик филтрлар

Улар қуёш нурларини акс эттирувчи қалқон каби ишлайди. Ушбу косметика таркибида синк оксиди ёки титан диоксиди мавжуд бўлиб, улар организмда сўрилмайди ёки тўпланмайди. Тўғри, бундай филтрли кремлар терида оқ доғларни қолдиради.

Бундай филтрли маҳсулотлардан фойдаланишга қарор қилсангиз, из қолдирмаслик учун крем ​​миқдорини камайтирмаслик кераклигини унутманг. Бу ҳимоя самарадорлигини камайтириши мумкин.

Кимёвий филтрлар

Улар терига осонгина сўрилади ва шимгич каби ишлайди, қуёш нурларини ўзлаштиради. Ушбу турдаги ҳимояга эга кремлар бир ёки бир нечта ингредиентларни ўз ичига олиши мумкин, масалан, оксибензон, авобензон, октисалат, октокрилен, гомосалат ва октиноксат, экамсул.

Ушбу маҳсулотлардан фойдаланиш жуда осон: улар из қолдирмайди, тер ва сувга жуда чидамли. Шу билан бирга кимёвий кремлар нозик терига эга бўлганларни безовта қилади.

SPF билан қуёш кремини қандай танлаш мумкин

Ҳар бир қуёш креми қуёшдан ҳимоя қилувчи омилга (SPF) эга. Бу ҳимояланган терида куйишлар пайдо бўлиши учун қанча УВ-Б нурлари кераклигини кўрсатади. Бу кўрсаткич 2 дан 50+ баллгача ўзгариб туради.

Шуни таъкидлаш керакки, SPF сиз куйишдан олдин қуёшда ўтказган вақтингизни эмас, балки бунинг учун зарур бўлган нурланиш миқдорини акс эттиради. Балл қанчалик баланд бўлса, куйишдан ҳимоя қилиш шунчалик яхши бўлади. Ва бу икки параметр ўзаро боғлиқ бўлса-да, ҳали ҳам фарқлар мавжуд. Радиация миқдори қандай аниқланади:

  • Кун вақти. Энг хавфли соатлар 10-11 дан 14-15 гача. Таққослаш учун, бир хил миқдордаги ултрабинафша нурланишини эрталаб соат 9 да қуёшда бир соат ва соат 13 да атиги 15 дақиқа бўлиш орқали олиш мумкин;
  • Об-ҳаво. Булутли кунда хавф қуёшли кунга қараганда камроқ;
  • Тери хусусиятлари. Тери қанчалик оқ рангда бўлса, унда қуёш нуридан ҳимоя қилувчи меланин пигменти камроқ бўлади.

SPF терининг турига мос келиши керак, деган фикр мавжуд. Мисол учун, ҳеч қачон қуёшда куймайдиган қора танли одамлар ҳимоя коэффициэнти 8-10 бўлган маҳсулотларни олишлари керак, сарғиш ёки оқ танлилар эса 50 ва ундан юқори бўлиши керак.

Аммо кўпчилигимиз одатда тавсия этилган крем ​​миқдорининг атиги 20-50 фоизини ишлатганимиз сабабли, камчиликни тўлдириш учун юқори SPF’га эга маҳсулотларни танлаган маъқул.

Бундан ташқари, дерматологлар ҳаммага SPF даражаси камида 30 бўлган қуёш креми сотиб олишни маслаҳат беришади. Бундай маҳсулот UVB нурларидан 97 фоизгача блокировка қилади, бу ҳар қандай тери тури учун мос келади

Қуёш кремини танлашда яна нимани эътиборга олиш керак?

Мукаммал воситани топиш учун яна бир нечта мезонларни кўриб чиқиш лозим:

  • UV-А ва UV-B нурларидан ҳимоя. Иккаласи ҳам терингизга зарар етказиши мумкинлиги сабабли, сотиб олишдан олдин у барча турдаги UV нурларидан ҳимоя қилувчи ёрлиқни изланг;
  • “Сувга чидамли” — (wаter-resistent) белгисининг мавжудлиги. Агар сиз спорт билан шуғуллансангиз ёки сувда сузсангиз, бу хусусият, айниқса, муҳимдир;
  • Махсус хусусиятлар. Нозик ёки ёғли тери, болалар кремлари, тукли жойлар учун геллар, юз ва кўз атрофидаги тери учун вариантлар мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эрта қариш ва тери саратонининг олдини олинг: Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремларни қандай танлаш керак?