12:21 / 30.05.2023
299

Нега умумий таҳлил учун қон номсиз бармоқдан олинади?

Нега умумий таҳлил учун қон номсиз бармоқдан олинади?

Клиник қон текшируви умумий саломатлик ҳолатини баҳолаш, яллиғланиш, бактериал, вирусли ва замбуруғ инфекцияларини аниқлаш, шунингдек, энг кўп тарқалган касалликларни ташхислаш ва олдини олиш учун зарур: анемия, гематопоэтик тизимнинг онкологик касалликлари ва ҳоказо. Бундан ташқари, бу шошилинч касалхонага ётқизишни талаб қилиши мумкин бўлган жиддий ҳолатни тезда аниқлаш имконини беради.

Умумий таҳлил учун қон кўпинча номсиз бармоқдан олинади, чунки унинг териси юпқароқ бўлиб, бошқа бармоқларга қараганда камроқ шикастланади. Аммо бармоқдан қон олиш томирдан кўра камроқ оғриқли эканлиги ҳақидаги гап-сўзлар шунчаки тўқиб чиқарилган. Қон олиш учун терида кесма қиладиган пичоқлар-скарификаторлар катталар ва болалар учун бир хил.

Ушбу таҳлилнинг яна қандай муқобили бор?

Кичик ёшдаги болаларга ҳам венадан қон олингани яхшироқ ва болага зарар бермаслик учун ҳамширалар одатдагидан кичикроқ, ингичка бўлган махсус “капалак” игналаридан фойдаланадилар.

Қолаверса, бармоқдан олинган қон тестининг натижасида маълумот тўлиқ чиқмаслиги мумкин. Веноз қон артериал ёки капилляр қонга қараганда ишончли биоматериал ҳисобланади:

  • қон олинаётганда бармоқ тез-тез сиқилади, бу нафақат қоннинг синов найчасига киришига, балки плазма ва қон ҳужайраларининг нисбатини ўзгартирадиган тўқима суюқлигига ҳам таъсир қилади. Бу ҳолда тўлиқ таҳлил чиқмаслиги эҳтимоли юқори бўлади;
  • кўпинча капилляр қон намуналарида микроклотлар ҳосил бўлади, баъзи ҳужайралар бир-бирига ёпишади, бошқалари эса йўқ қилинади. Тўлиқ қон таҳлилининг вазифаси учта асосий компонентнинг кўрсаткичларини баҳолашдир: қизил қон таначалари, оқ қон ҳужайралари ва тромбоцитлар. Агар қон ҳужайралари шикастланган бўлса, тест натижаси ишончли бўлмайди;
  • бармоқдан олинган қон миқдори вена томиридан кўра анча кам бўлади. Қайта таҳлил қилишингиз керак бўлса, лабораторияда биоматериал етарли бўлмайди. Веноз қонни топширганингизда унинг миқдори етарли бўлади.

Умумий таҳлил қилиш учун бир неча сабабларга кўра номсиз бармоқдан қон олинади:

  • тўртинчи бармоқ қўл бажарадиган ишларда бошқаларига қараганда камроқ иштирок этади, камроқ ҳаракатланади, шунинг учун жароҳатдан кейин яра тезда шифо топади ва инфекция хавфи минимал бўлади;
  • бу бармоқнинг териси юпқароқ, шу боис камроқ оғриқли;
  • бармоқ учлари қон томирлари билан яхши таъминланган, бу зарур бўлган капилляр қон ҳажмини тезда олиш имконини беради;
  • номсиз бармоқ тўғридан тўғри қўл ва умуман қўлнинг фасцияли мембраналари билан боғланмаган, масалан, кўрсаткич бармоқ ёки жимжилоқ билан ўзаро таъсирлашмайди. Шунга кўра, инфекция тарқалиш хавфи камроқ ҳисобланади.

Қайд этиш керакки, умумий таҳлил учун қон бармоқдан ёки томирдан олинади — бу бир неча омилларга боғлиқ. Аммо таҳлил учун томирдан қон олиш афзалроқ саналади, чунки бу аниқроқ натижа беради. Одатда, кичик ёшдаги болалар бармоқ кесилганда ва бармоққа босилганда жуда кўп йиғлайдилар, бу ҳам натижанинг тўғри бўлмаслигига олиб келиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нега умумий таҳлил учун қон номсиз бармоқдан олинади?