18:43 / 30.05.2023
307

Иммунитетни дори-дармонларсиз кўтаришнинг 5 та табиий усули

Иммунитетни дори-дармонларсиз кўтаришнинг 5 та табиий усули

Тез-тез касал бўласиз, дорихонада сиз синаб кўрмаган дори қолмадими? Янги дориларни сотиб олишдан аввал одатий турмуш тарзингизни ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўринг. Қуйида иммунитетни қўшимча воситаларсиз мустаҳкамлашга ёрдам берадиган 5 та оддий одатни эслаб қолинг.

Наъматак ва C витамини
Наъматак дамламаси ва табиий C витаминини ичиб юринг. Ушбу витаминларнинг зарари йўқ: уларни организм ўзига етишмаётган миқдордагина ўзлаштиради.

Кўпроқ ялангоёқ юринг
Дам олиш кунларини шаҳар марказидан четроқда, тоғ ён бағрида ўтказмоқчи бўлсангиз, ўтлар устида оёқяланг юриш тавсия этилади.

Стрессни камайтиринг
Организмни турли стресслар ва депрессиядан чекланг. Аслида кайфиятни бузмаслик сиз ўйлаганингиздан кўра осонроқ. Масалан, арзимаган нарсалар учун асабингизни бузманг ва кичкина ҳолатлардан ҳам хурсандчилик топа билинг.

Қора мевали рябина
Қора мевали арония (рябина)ни исталган кўринишда истеъмол қилинг. Ушбу резавор мева иммун тизимини мустаҳкамлайди ва мия ишини фаоллаштиради.

Гиёҳли дамлама

Кўк ёки қора чой эмас, гиёҳли дамламаларни кўпроқ ичинг. Мойчечак, бўзноч (бессмертник), қайин куртаги ҳамда далачой дамламаси иммунитетни ҳар қандай таблеткалардан яхшироқ кўтаради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иммунитетни дори-дармонларсиз кўтаришнинг 5 та табиий усули