Жазирама ёзда қандай овқатларни истеъмол қилиш мумкин-у, нималар ейиш тавсия этилмайди?
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёзда организмни озиқ-овқат билан зўриқтиришнинг ҳожати йўқ.
Иссиқда энг яхши овқат қайси?
Иссиқ ҳавода сабзавот ва меваларга устунлик бериш керак. Уларни ҳам янги, ҳам салатлар, рагу ва шўрвалар шаклида тановул қилиш мумкин.
Бундан ташқари, апельсин, ўрик, нок, шафтоли, узум, олхўри, қовун, нордон резаворлар, масалан, узум ва смородина ёзда организмни керакли элементлар билан тўлдиришга ёрдам беради. Кўкатлар ҳақида ҳам унутманг. Парранда гўшти, ёғсиз балиқ ва баъзи денгиз маҳсулотлари мавсумга мос келади.
Сут маҳсулотлари орасида ферментланган сут маҳсулотлари, масалан, шакарсиз кефир тавсия этилади.
Нон ва нон маҳсулотларини меъёрида истеъмол қилиш лозим. Музқаймоқни кўп миқдорда ейиш ярамайди, бу маҳсулотни танлашда табиий таркибга эга маҳсулот эканига аҳамият қаратинг.
Қандай маҳсулотлар ва таомлар емаслик лозим?
Тарк этилиши керак:
- ёғли гўшт ва балиқ;
- тузланган озиқ-овқатлар, жумладан, кракер ва чипслар;
- аччиқ овқатлар, соуслар;
- оғир ўсимлик озиқ-овқатлари, масалан, картошка ва дуккаклилар;
- жуда кўп бўёқ ва лаззат кучайтиргичлари бўлган ширинликлар, айниқса, музқаймоқ;
- пиширилган маҳсулотлар, бутербродлар, фастфуд (гамбургер, ҳот-дог, шаурма), кремли қандолат маҳсулотлари;
- кўп компонентли салатлар, айниқса, майонез ёки сметана билан қўшилган;
Хулоса қилиб айтганда мутахассислар иссиқ ҳавода келгуси вақт учун захира таом пиширишни тўхтатиш кераклигини қўшимча қилади. Қолган овқатлар музлатгичда бир кундан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши керак.
Манба: Daryo.uz
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг