date
views 304

Қурбонликка атаб сотиб олинган қўй касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?

Қурбонликка атаб сотиб олинган қўй касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?

CАВОЛ: 

Қурбонликка қўй олган эдим. Ҳеч нарса емай қўйди. Олган пайтим яхши эди. Мутахассиснинг фикрига кўра у бўкиб қолибди, лекин аҳволи яхши. Ўзи бемалол ҳаракатланиб юрибди. Уни қурбонликка сўйсам бўладими?

ЖАВОБ:

Агар ўзи бемалол ҳаракатланиб юрган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: Қурбонликда тўрт хили жоиз эмас: 1. Яққол ғилай кўзли, 2. Яққол оқсоқ – чўлоқ, 3. Касаллиги яққол маълум,  4. Илиги йўқ-ўта ориқ жониворлар.

Фуқаҳоларимиз ҳадисда зикр қилинган мазкур айблар ҳайвонни сотиб олиш вақтига тегишли эканини таъкидлаганлар. Агар ҳайвонни қурбонлик учун  соғлом ҳолда сотиб олинган бўлса-ю, кейинчалик у касал бўлиб қолса унинг тафсилоти қуйидагича баён қилинган:

"Агар ҳайвонлар соғлом ҳолатида сотиб олган бўлиб, кейинчалик қурбонлик қилишга монеъ бўладиган бирор айб етса, бой кишилар алмаштирадилар. Агар фақир бўлсалар, ўша кифоя қилаверади" (Ал-Иноя шарҳул Ҳидоя). Валлоҳу аълам.

 

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Қурбонликка атаб сотиб олинган қўй касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?