19:57 / 25.06.2023
448

Бедана тухумининг саломатлик учун фойдаси беқиёс, зараричи?

Фото: Woman

Одатда биз бедана тухумини оддий қабул қиламиз, сотувда товуқ тухуми бўлмаганда уларни сотиб оламиз. Камдан-кам одам бедана тухумининг қандай фойдали эканлигидан хабардор. Ваҳоланки, уларнинг инсон саломатлиги учун фойдаси товуқ тухуминикига қараганда анча кўпроқ.

Ҳатто қадимгилар ҳам бедана тухумининг қандай ва нима учун фойдали эканлигини билишган, улардан касалликларни даволаш учун фойдаланишган. Бедана тухумининг бир граммида товуқ тухумига нисбатан А витаминлари — 2,5 марта, B1 - 2,8 марта, B2 - 2,2 марта кўп. D витамини бедана тухумида фаол шаклда мавжуд бўлиб, рахит ривожланишининг олдини олади. Бедана тухумида фосфор даражаси 5 баравар юқори (бу ақлий ривожланишга ҳисса қўшади, шунинг учун мактаб ёшидаги болаларга бедана тухумини едириш фойдалидир) ва калий, темир моддаси 4,5 марта кўп.

Бедана тухумлари ҳеч қачон салмонеллаларни ўз ичига олмайди. Уларда холестерин деярли йўқ. Товуқ тухумидан фарқли ўлароқ бедана тухуми болалар ва катталарда аллергияга олиб келмайди. Аксинча, уларда мавжуд бўлган оқсил аллергик реакцияларни бостиришга қодир, шунинг учун улар асосида аллергияни даволаш учун ишлатиладиган тиббий препарат ишлаб чиқарилади.

Саломатлик ва гўзаллик учун бедана тухумлари

Бедана тухумининг касалликлар билан муваффақиятли курашадиган бир нечта асосий йўналишлари мавжуд. Албатта, дори-дармонларни қабул қилмасдан, фақат тухумни истеъмол қилиш тўғри эмас, аммо бу касаллик билан курашаётган организм учун катта ёрдамдир:

  • Бедана тухумини истеъмол қиладиган холециститли беморларда оғизда доимий аччиқ таъм ва ўнг тарафда оғриқ йўқолади;
  • Гипертония, қандли диабет, сил, анемия ва бронхиал астмани даволашда тухум курс шаклида 120 дан 250 донагача “тайинланади”;
  • Метаболизмни нормаллаштириш ва қон айланишини рағбатлантириш учун бедана тухумидан истеъмол қилиш тавсия этилади: болалар учун ёшга қараб — 2-6 дона, катталар учун — кунига 4-6 дона;
  • Бедана тухуми айниқса кекса одамлар учун фойдали. Мунтазам равишда бедана тухумини истеъмол қиладиган кекса одамларда бўғимлардаги оғриқлар икки ойдан кейин йўқолади, эшитиш ва кўриш яхшиланади;
  • Бедана тухумлари ҳомиладор аёлларнинг рационида бўлиши керак — у токсикозни енгиллаштиради ва ҳомиладорлик даврини осонлаштиради;
  • Бедана тухумини истеъмол қилганда гастрит (ошқозон яраси) ва ўн икки бармоқли ичак яраси, шунингдек, панкреатитни даволашда кутилган натижалар беради;
  • Болалар ва катталарни клиник озиқлантиришда, биринчи навбатда экологик ноқулай ҳудудларда бедана тухумидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир;
  • Кунига иккита тухум истеъмол қиладиган бола яхши ривожланади ва камдан-кам ҳолларда шамоллайди, кўриш қобилияти яхшиланади, у рахит ва тишларнинг нотўғри ўсиши каби ҳолатлар кузатилмайди.

Бундан ташқари, бедана тухумини истеъмол қилганда соч, тери ва тирноқларнинг ҳолати сезиларли даражада яхшиланади.

Фото: Woman

Ҳаддан ташқари қуруқ сочларни сержило қилиш учун бир чашка зайтун ёки бошқа ўсимлик мойи, 5-6 та бедана тухуми ва бир стакан асалнинг учдан бир қисмини миксерда аралаштириб, олинган массани сочларга суртинг ва бошнинг бутун юзасига тенг равишда тақсимлаш мақсадида тароқдан фойдаланинг. Шундан сўнг сочларингизни полиэтилен пакет ва иссиқ сочиқ билан ўранг. Бир соатдан кейин ниқобни яхшилаб ювиб ташланг. Ушбу процедурадан сўнг сочлар майинлашиб, сержило бўлади.

Бедана тухумининг зарари ҳам борми?

Афсуски, ҳаммага бирдай мос келадиган ноёб маҳсулот йўқ. Бедана тухуми ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Қуйидаги ҳолатларда бедана тухуми тавсия этилмайди:

  • Аллергик реакциялар (айниқса, ёш болаларда кузатилса);
  • Жигар билан боғлиқ муаммоларда;
  • Ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш.

Сотиб олаётганда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг! Ҳар доим қутини очиб кўринг! Биринчидан, ёпиқ қутида сиз синган, дарз кетган тухумни сезмайсиз. Бедана тухумининг қобиғи товуқники каби мустаҳкам эмас. Иккинчидан, бедана тухуми эскирган бўлиши мумкин. Шунинг учун қадоқдаги амал қилиш муддатини диққат билан кўздан кечиринг ва қўлларингизда тухумни “ўлчашга” ҳаракат қилинг: янги тухум оғиргина, тахминан камида 12 грамм, эскирган тухумлар эса хасдек енгил бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бедана тухумининг саломатлик учун фойдаси беқиёс, зараричи?