19:38 / 03.07.2023
195

Шафтоли ва нектарин истеъмол қилганда организмда қандай ўзгаришлар кузатилади?

Фото: Wday

Момиқ, юмшоқ ва ширин шафтоли, ёрқин мазали нектаринлар ёзнинг асосий белгиларидан биридир. Келинг, уларнинг организм учун қанчалик фойдали эканлигини кўриб чиқамиз.

Нектариннинг калория таркиби 100 грамм маҳсулот учун 48 ккал, шафтолиники эса 39 ккал. Меваларда бета-каротин, B, А, C, H ва PP витаминлари, шунингдек, зарур минераллар: калий, калсий, магний, темир, олтингугурт, фосфор ва натрий, пектин, табиий шакар, клетчатка мавжуд бўлиб, улар организмни юмшоқлик билан тозалайди.

Фойдалари:

  • Тиш эмалини мустаҳкамлайди.
  • Тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилайди.
  • Юрак мушакларини кучайтиради.
  • Мева овқат ҳазм қилиш жараёнига фойдали таъсир кўрсатади.
  • Анемияда истеъмол қилиш буюрилади, чунки у қондаги гемоглобин даражасини оширишга ёрдам беради.
  • Қон айланишида иштирок этади.
  • Тери ҳужайраларида намликни сақлайди.
  • Танадаги метаболик жараёнларни тезлаштиради.
  • Асаб тизимини барқарорлаштиради.
  • Иммунитетни мустаҳкамлайди.
  • Энергия беради.
  • Вазн йўқотишга ҳисса қўшади.
  • Буйрак тошларининг пайдо бўлишига қарши профилактика чораси ҳисобланади.
    Фото: Wday

Зарари:

  • Табиий шакарнинг юқори миқдори туфайли нектаринлар диабетга чалинганлар томонидан эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиниши керак ва баъзида маҳсулотга индивидуал интолеранс пайдо бўлади.

Вазн йўқотишда:

  • Таркиби паст калорияли ҳисобланади;
  • Ажойиб таъмга эга.
  • Узоқ вақт давомида тўйинганлик туйғусини сақлаб туради.

Шу боис шафтоли парҳезга риоя қиладиган ёки вазнини кузатадиганлар учун идеал мавсумий мевадир. Бундан ташқари, агар сиз бир ҳафта ичида кунига бирдан учтагача мева истеъмол қилсангиз, нафақат вазн йўқотишингиз, балки кимёвий препаратларга мурожаат қилмасдан организмни самарали тозалашингиз мумкин.

Фото: Wday

Шафтоли сотиб олаётганда нималарни билиш керак?

  1. Ташқи кўриниши

Нектаринлар ниҳоятда ярақлаб турмаслиги керак — бу уларнинг парафин билан артилганлигининг белгиси бўлиши мумкин. Томонлари қизил, ёрқин сариқ меваларни сотиб олган маъқул, лекин улар пушти рангда бўлса, бу мева ҳали пишмаганлигининг кўрсаткичидир.

Шафтоли табиий сариқ-қизил рангда, териси текис, доғлар, чизиқ ва бурмаларсиз бўлсин. Агар мева устида тўқ рангли ҳосилалар пайдо бўлса, демак, унда чириш жараёни аллақачон бошланган.

  1. Қаттиқлиги

Нектарин жуда юмшоқ бўлмасин, лекин қаттиқ меваларни ҳам сотиб олиш тавсия этилмайди — босилганда бармоқ бир оз ботадиган, мағзи сиқиб чиқмайдиган меваларни танлаган яхши.

Худди шу нарса шафтоли учун ҳам амал қилади. Ҳаддан ташқари юмшоқлик меваларнинг ҳаддан ташқари пишганлигини кўрсатади ва мевалар қаттиқ бўлса, аксинча, улар ҳали хом экани белгисидир.

  1. Ҳиди
    Фото: Wday

Юқори сифатли нектарин ва шафтоли аниқ ширин ҳидли бўлади. Бундай ҳиднинг йўқлиги меваларнинг пишмаганлигини ёки кўп миқдорда пестицидлар мавжудлигини кўрсатиши мумкин.

  1. Мағзи

Етилиб пишган нектаринларда унинг турига қараб мағзида сариқ ёки қизил чизиқлар бўлиши керак ва агар улар бўлмаса, бу кўпинча мева таркибидаги нитратлар борлигидан далолат беради.

Шафтоли мағзи сариқ, чизиқлари сарғиш, пуштиранг бўлиши керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шафтоли ва нектарин истеъмол қилганда организмда қандай ўзгаришлар кузатилади?