Шакардан воз кечиш — энг оғриқли чора эмас. Кўпчилик учун пишириқларни ҳам рад этиш қийин. Аммо биз ундан тайёрланадиган егуликлар ҳақидаги обсессив фикрлардан қандай халос бўлишни ва шу билан бирга организмни фойдали озиқ моддалар билан таъминлаш йўлларини биламиз, деб ёзади The Voice Mag нашри.
Ҳозиргина печдан чиққан, хушбўй пишириқлар шоколад, чипс ва бошқа юқори калорияли овқатлардан кўра кўпроқ ўзига жалб қилади. Бундан ташқари, ун маҳсулотлари хилма-хил: бугун сиз ўзингизни мевали мураббо қўшилган қарсилдоқ круассан билан сийлайсиз эртага эса яна бошқа пишириқдан егингиз келади.
Афсуски, пишириқлар одамга фақат уни тановул қилиш вақтидаги ёқимли ҳисдан бўлак ҳеч қандай фойда бермайди.
Идеал ҳолда унли маҳсулотларни ойига икки мартадан кўп бўлмаган, чекланган миқдорда истеъмол қилиш керак. Борди-ю, сиз пишириқлар ҳақида фикрингизни ўзгартирмасангиз ва уларни доим егингиз келаверса, диетологлар озгина пишлоқ истеъмол қилишни маслаҳат беришади. Ҳар қандай текстура ва турдаги пишлоқни тановул қилиш керак.
Пишлоқ икки сабабга кўра унли маҳсулотлар ҳақидаги фикрларни бостиришга ёрдам беради:
- Унинг таркибида жуда кўп миқдорда ёғ бор. Одатда, диетада соғлом ёғлар етишмаслиги билан сиз углеводларга жалб қилинасиз.
- Пишлоқда триптофан моддаси мавжуд. Триптофан асаб тизими саломатлигига катта таъсир кўрсатадиган аминокислотадир. Триптофан етишмаслиги билан самарадорлигимизни йўқотамиз, доимо чарчоқ ва стрессни ҳис қиламиз. Натижада ширин ва крахмалли овқатлар “қармоғи”га тушиб қоламиз.