22:46 / 26.07.2023
171

Уйқуга тўйиб уйғонишингизга халал берадиган тонгги одатлар

Фото: Google Images

Уйқу — кайфият ва саломатлик учун жуда муҳимдир. Шу билан бирга кўпчилик иш кунларида етарлича ухламайди. Сабаблар — турли юмушлар, дам олиш учун вақт йўқлиги, болалар ва ноқулай муҳит. Аммо баъзида чарчаган ҳолда уйғонамиз, ҳатто, етти соат давомида ухлаган бўлсак ҳам. Экспертлар яна қандай сабабларга кўра ухламаслигимиз борасидаги фикрлари билан бўлишди.

Кофеиннинг юқори миқдори

Кечқурун ичилган кофе тунги уйқуга путур етказиши маълум. Агар куннинг ярмида жуда кўп миқдорда кофе ичсангиз, бу сизнинг умумий ҳолатингизга таъсир қилиши мумкин. Аммо ҳаттоки, эрталабки кофе ҳам сизни уйқудан маҳрум қила олади: кофеин 15 дақиқадан сўнг қон билан айланишни бошлайди, бир соатда эса концентрация чўққисига чиқади, олти соатдан кейин эса ярмига тушади! Фақат 10 соатдан кейингина организм ухлашга тайёр бўлади ва яна қаҳва ичиб қўймаган бўлсангиз, албатта. Норма 400 микрограмм кофеин, бу тўртта экспрессо ёки (тахминан) икки дона энергетик ичимликка тенгдир.

Турли вақтда уйғониш

Ухлаш учун қўшимча вақтнинг бўлгани яхши. Аммо битта муаммо мавжуд: қанча кеч уйғонсангиз, шунча кеч уйқуга ётасиз. Масалан, якшанба куни кеч уйғониб, кеч уйқуга ётасиз, душанба куни вақтли туришингиз керак. Табиийки, етарлича ухламайсиз. Агар сизнинг ижтимоий ритмингиз биологик соатингиз циркад ритмига мос келмаса ва уйғониш вақти циклнинг ўртасига тушади. Бу касалликларни ва депрессияни келтириб чиқариши мумкин.

Ёруғлик етишмаслиги

Фото: Google Images

Ҳаётингизда табиий ёруғлик етарли бўлмаса, доимий равишда ўзингизни ҳорғин ҳис қиласиз. Эрталаб, уйғонасиз, уй ҳали ҳам қоронғи; ишда кунни деразасиз хонада ўтказасиз; уйга борганингизда, аллақачон қоронғи тушиб бўлган бўлади. Аммо организм циркад ритмларини қуёш нурига қараб ўрнатади. Агар қуёш чиқиши билан туришнинг иложи бўлмаса, тонгга тақлид қилишни бошлашга ҳаракат қилинг. Организмнинг қуёш нури билан эрта уйғониши кечқурунги уйқусизликка барҳам беради.

Ишлар рўйхатини тузмаслик

Тўшакка ётишингиз билан қилишингиз керак бўлган ишлар мияда ғужғон ўйнай бошлайди. Бундай чалкаш фикрлар тезда ухлаб қолишга халақит беради. Бунинг олдини олиш учун келгусида қилишингиз керак бўлган юмушларни эрталабки вақтларда қоғозга ёки телефонингиздаги махсус иловага ёзиб қўйинг. Фақат бажариладиган ишлар 3 тадан ошмаслиги керак.

Телефонга берилиб кетиш

Биламизки, кунни экраннинг зангори нури билан якунлаш фойдали эмас. Аммо кунни смартфон билан бошлаш ҳам зарарли, дейди олимлар. Агар кунни смартфон билан бошласангиз, сиз кўрадиган биринчи нарса — бу хавотирли янгиликлар, ҳамкорнинг “Гаплашиб олсак бўладими?” ёки мижоздан ўтказиб юборилган қўнғироқлар ва ҳоказо. Ҳақиқатан ҳам керак бўлгандагина — иш вақтида, агар ишингиз унга боғлиқ бўлса ёки ажратилган танаффусларда смартфонни қўлга олинг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқуга тўйиб уйғонишингизга халал берадиган тонгги одатлар