22:15 / 27.07.2023
142

Қандай қилиб юқори калорияли асал вазн йўқотишга ёрдам беради?

Фото: The Voice Mag

Кўзланган вазнга интилишда нафақат севимли ширинликларингиз ва кекслардан, балки юқори калория миқдори туфайли табиий асалдан ҳам бош тортасизми? Дарҳақиқат, соғлом ширинлик ортиқча вазнни тезроқ ва самаралироқ йўқотишга ёрдам беради, агар сиз уни меъёрида истеъмол қилсангиз. Борди-ю диетада бўлсангиз, асални таомномада қолдиришнинг 3 та сабаби бор, деб ёзади The Voice Mag нашри.

Ичаклар учун ижобий таъсирга эга

Ширин ва ёпишқоқ асал овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилашда фаол иштирок этади, бунинг натижасида у ичакларни ҳаракатга келтиради ва ич қотишидан халос бўлишга ёрдам беради.

Тинчлантиради

Ҳатто парҳез пайтида ҳам истеъмол қилинган бир чой қошиқ асал сизга ижобий кайфият бағишлайди ва доимий очлик туйғусидан халос қилади.

Метаболизмни тезлаштиради

Асал организмда ёғ тўпланиши учун масъул бўлган ошқозон липазасининг ишини пасайтиради. Шунинг учун асални мунтазам равишда истеъмол қилиш орқали сиз фақат соғлом вазн йўқотишга ҳисса қўшасиз.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай қилиб юқори калорияли асал вазн йўқотишга ёрдам беради?