Нотўғри овқатланиш ошқозон муаммоларига олиб келади. Сиз ошқозон муаммоларини эътиборсиз қолдиролмайсиз, ҳар сафар оғриқни таблеткалар билан бостиришга ҳаракат қиласиз. Ошқозон оғриганда нималар ейиш мумкин?
Ошқозон оғриганда парҳез тавсиялари
Агар ошқозон билан боғлиқ муаммолар сурункали бўлса, тўғри овқатланишни ташкил қилиш ва адекват диетани танлаш муҳимдир. Бу гастроэнтеролог томонидан амалга оширилиши керак. У ошқозон оғриганда нима ейиш мумкинлигини батафсил тушунтиради.
Аввало, овқатланиш маданиятига эътибор беришингиз керак. Қуйидаги қоидалар мажбурийдир:
- вақтида овқатланинг;
- овқатни қисмларга бўлиб (кунига 5-6 марта) тановул қилинг;
- жуда совуқ ёки ҳаддан ташқари иссиқ овқат ва ичимликлар истеъмол қилманг;
- овқатни яхшилаб чайнашга эътибор беринг ва юмшоқ овқатларга устунлик беринг;
- қовурилган таомларни истеъмол қилишдан тийилинг.
Ҳеч бўлмаганда вазият барқарорлашгунча ва оғриқ йўқолгунча ушбу қоидаларга риоя қилишингиз керак бўлади. Бу 3-5 ой давом этиши мумкин. Вазиятни ёмонлаштирмаслик учун бузилишлардан қочиш керак. Агар ошқозонингиз оғриса, нима ейишингиз мумкин — бу муҳим савол. Озиқланишдаги ҳар қандай хато кучли оғриқлар ҳужумига олиб келиши мумкин.
Ошқозон оғриганда нималар мумкин-у, нима мумкин эмас?
Аввало, нимадан бутунлай воз кечишингиз кераклигини билиб олинг. Қатъий тақиқланган овқатлар рўйхатига нордон мевалар, янги пишириқлар, консерваланган, дудланган ва тузланган озиқ-овқат маҳсулотлари, газланган ва алкоголли ичимликлар, музқаймоқ киради. Ошқозонни безовта қиладиган ўткир ёки қаттиқ сабзавотларни (турп, редиска, шовул, барра оқ карам), қиздирувчи зираворларни истеъмол қилманг. Ҳар қандай ёғли (гўшт, балиқ, маргарин, ҳайвон ёғи, соуслар) маҳсулотлар тақиқланади.
Жиддий чекловларга қарамай, диетангизни турли-туман озиқ-овқатлар билан бойитишингиз мумкин. Ошқозон оғриганда нима ейишингиз мумкин? Рухсат этилган маҳсулотлар рўйхатида:
- кам ёғли балиқ навлари;
- ёғсиз гўшт қиймаси;
- сутли колбаса;
- қотган нон (кечаги ёки печда махсус қуритилган), туз ва зираворларсиз қуритилган нон;
- қайнатилган сабзавотлар пюреси;
- сутли бўтқалар (гуруч, овсянка, гречка);
- буғда пиширилган омлет;
- макарон;
- сабзавотли шўрвалар;
- нордон бўлмаган кам ёғли творог.
Ичимликлардан қуритилган ёки янги узилган наъматак дамламаси, илиқ чой, сут ёки какао билан аччиқ бўлмаган қаҳвага афзаллик берилади. Ширинликлардан зефир, мураббо, асалга рухсат этилади. Бундан ташқари, вақти-вақти билан оз миқдорда сариёғ истеъмол қилсангиз бўлади.
Ошқозон яраси, гастрит, панкреатит ва бошқа касалликлар жиддий муаммо бўлиб, тегишли даволанишни талаб этади. Акс ҳолда, оқибатлар фожиали бўлиши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг