21:25 / 31.07.2023
456

Нима учун ёзда ётоқхонадаги каравот яқинига пиёз қўйиб ухлаш керак?

Нима учун ёзда ётоқхонадаги каравот яқинига пиёз қўйиб ухлаш керак?

Ўрта асрлардаёқ одамлар агарда пиёз тўртга бўлиниб, каравот яқинига қўйиб ухланса, у йўтални енгиллаштиришини билишган.

1990 йиллар бошларида шифокорлар ушбу амалиёт грипп ва шамоллашни тўлиқ бартараф этишига ишонган ҳамда беморларига уни синаб кўришни тавсия қилган. Профилактика иш берган: пиёзни боши яқинига қўйиб ухлаган беморлар шамоллашдан тезда халос бўлган.

Ҳамма гап пиёзнинг антибактериал хусусиятида. Бугун илм-фан ушбу амалиётни қўллаб-қувватламаса-да, ётоқхонага қўйиб қўйилган пиёз сизга қўл келиши мумкин.
 
Сиз кечаси каравотингиз олдига тўғралган пиёз қўйиб, уйга кираётган пашшаларни чўчитишингиз мумкин. Бу ҳиддан ҳатто чивин ва чумолилар ҳам қочади. Шунингдек, таркибидаги аминокислоталар туфайли пиёз уйқу сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Агарда пиёз чивин чаққан жойга суртилса, у яллиғланишга қарши таъсир кўрсатиб, ачишиш ва қичишишларни бартараф этади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун ёзда ётоқхонадаги каравот яқинига пиёз қўйиб ухлаш керак?