19:47 / 09.08.2023
108

Метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берадиган кундалик 6 одат

Фото: “Новий очаг”

Вазн ташлаш учун калорияни қабул қилишдан кўра сарфлаш, бунинг учун эса метаболизм меъёрда бўлиши керак.

Жисмоний машқларни бажаринг

Мутахассислар кўп ўтиришнинг чекишдан ҳам ёмонроқ эканини аниқлаган. Ҳаракатсизликдан метаболизм ёмонлашгани сабаб ҳам ҳар 45 дақиқада жисмоний фаол бўлишга ҳаракат қилинг. Қўлларингизни чўзинг, ўтириб туринг. Ҳеч бўлмаганда бошқа хонага кириб-чиқинг.

Шижоат билан машқ қилинг

Моддалар алмашинуви яхшиланиши учун спорт билан шуғулланиш керак. “Уйқудаги” метаболизм уйғониши учун эса қисқа вақт бўлса ҳам ғайрат билан ишлаш керак. Масалан, 1-2 дақиқада имкон даражасида тез сакраш керак. Ҳар тонгда спорт билан шуғулланинг шунда, ижобий ўзгаришларни сеза бошлайсиз.

Таомномангизда, албатта, оқсил бўлсин

Яхши натижа янада тезроқ кузатилиши учун ҳар бир таомда оқсил бўлсин. Нонуштага тухум, тушликка товуқ гўшти, кечки овқатга творог ва тамаддига ёнғоқ истеъмол қилинг. Парҳезшунослар ушбу усул моддалар алмашинувини камида 10 фоизга яхшилашини таъкидлайди.

Кўк чой ичинг

Таркибида кофеин мавжудлиги сабаб ҳам ушбу ичимликни куннинг биринчи қисмида ичиш тавсия қилинади. Нонушта ёки тушликка истеъмол қилинган кўк чой моддалар алмашинувини 5-7 фоизга жадаллаштиради.

Қаҳва ичишни унутманг

Диетологлар озиш истагида бўлганларга кун давомида 2-3 финжон қаҳва ичишни тавсия қилади. Қаҳва таркибидаги кофеин ёғларнинг тезроқ эришига ҳисса қўшади.

Ўз вақтида нонушта қилинг

Тўғри вақтда овқатланилса, моддалар алмашинуви 15 фоизга жадаллашади. Тўғри нонушта деб, уйғонгандан ярим соат ўтиб қилинган нонуштага айтилади. Айнан шу вақтда организм биринчи таом қабул қилинишига тайёр бўлади, оч қолганда эса энергияни тежаш учун метаболизм секинлашади.

Манба: Daryo.uz


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берадиган кундалик 6 одат