Қайси маҳсулотлар ҳаёт учун муҳим бўлган аъзолардан бири — жигар фаолиятини яхшилаши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Ранг-баранг сабзавотлар
Ранг-баранг сабзавотлар жигар ҳужайраларини зарарли радикаллардан ҳимоя қилувчи, яллиғланиш жараёнининг олдини олувчи антиоксидантларга ҳам бой саналади. Қолаверса, қариш жараёнини секинлаштиргани сабаб ҳам рационга қизил ва сариқ рангли сабзавотлар — сабзи, қовоқ ва булғор қалампирини киритиш тавсия қилинади.
Гулкарам
Гулкарам нафақат жигар, балки бутун организм учун муҳим бўлган витамин ва минералларнинг кони саналади. Уни доимий равишда истеъмол қилиш жигар фаолиятини яхшилаб, ўт суюқлигининг жадал ажралишини таъминлайди, организмдан шлакларни чиқаришга ҳисса қўшади. Бундан ташқари, парҳезбоплиги учун сарвқомат бўлишни истаганлар рационига киритиши тавсия қилинади.
Авокадо
Антиоксидант бирикмалар, витамин ва фойдали ёғларнинг кони бўлган авокадо жигар ҳужайраларининг тикланиши ва мустаҳкамланишига ҳисса қўшади, фаолиятини яхшилайди.
Сули ёрмаси
Сули ёрмаси клетчатка ва жигарни зарарланишдан сақлайдиган бета-глюканларнинг кони саналади. Унинг истеъмоли келиб чиқиш эҳтимоли юқори бўлган сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради. Шунингдек, ошқозон-ичак тракти ва мия фаолиятини яхшилаб, вазннинг меъёрда бўлишини таъминлайди. Секин сингадиган углеводлар сероблиги ҳисобига узоқ вақт қоринни тўқ тутади.
Қуритилган мевалар
Қуритилган мевалар жигарнинг меъёрий фаолияти учун муҳим бўлган глюкоза, витамин ва минералларнинг кони. Қўшимча шакари бўлмаган табиий маҳсулот, витамин ва клетчаткаларга бойлиги билан ўзига хосдир. Қуритилган ўрик, қорағат ва анжир, айниқса жигар учун фойданинг кони. Аммо калорияси сероб экани сабаб истеъмол борасида меъёрни билиш тавсия қилинади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг