11:01 / 25.08.2023
354

56 ёшда ҳам қаримасликнинг сири нимада?

Фото: Getty Images

Машҳур юлдуз ўзи амал қиладиган гўзаллик сирлари ҳақида батафсил гапириб беради.

Уйқу режими

Хелли Берри доим уйқу режимига риоя қилади: у эрта ётади ва жуда эрта туради. Шифокорлар бундай тартибнинг саломатлик, тери ҳолатига ижобий таъсир кўрсатишини аллақачон аниқлашган.

Овқатланиш

Эрталабки нонушта энг муҳими, деб ишонилади. Бироқ Холли Берри танани тинглаш керак, деб ҳисоблайди, шунинг учун юлдуз нонуштани ўтказиб юборади, у биринчи таомини тушлик вақтида ейди.

Фото: Getty Images

Холли Берри учун идеал овқат кўкатли салат (руккола, ромен, исмалоқ, брокколи)дир, чунки бундай маҳсулотларда кўп миқдорда антиоксидантлар мавжуд. Холли шунингдек, мазали бифштекс, тухум ва авокадони яхши кўришини тан олади. Эрталаб у қаймоқ ёки кокос ёғи қўшилган (кето-кофе) қаҳва ичади. Афсуски, актрисага болалигида диабет ташхиси қўйилган, шунинг учун у шакар ва углеводларни истисно қиладиган кетогеник парҳезга риоя қилиши керак. Ширинликлар ўрнига ёнғоқ ва турли резавор меваларни истеъмол қилади.

Фото: Getty Images

Бундан ташқари, Берри интервалли очликка амал қилади: у 8 соат овқатланади ва қолган 16 соат оч юради. Аммо ҳамманинг организми ҳар хил эканлигини унутмаслик керак. Шунинг учун аввал шифокор билан маслаҳатлаш, тестлардан ўтиш ва шундан кейингина парҳез бошлаш керак.

Холли Берри организмида етарли витамин ва озуқа моддалари мавжудлигига ишонч ҳосил қилади. Ҳар куни балиқ ёғи, коллаген ва витаминлар қабул қилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 56 ёшда ҳам қаримасликнинг сири нимада?