“Смартфонлар асри” касаллиги: рақамли ақлий заифлик нима ва уни қандай аниқлаш мумкин?
Йигирма йил олдин инсонлар хотиржамлик билан бир неча ўнлаб телефон рақамларини ёдда тутишган ва бугунги кунда, беш дақиқадан сўнг, кўпчилигимиз суҳбатдошимизнинг айтган гапларини унутиб қўямиз. Мутахассислар ақлли қурилмаларимиз ҳаддан ташқари ақлли бўлиб бораётгани сабабли рақамли ақлий заифлик инсониятга таҳдид солаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.
Мия
Кундалик вазифаларни бажаришни қурилмаларга ишонамиз ва бугунги кунда ҳеч ким қариндошлари ва дўстларининг рақамларини эслаб қолмайди ва харидлар рўйхатини хотирасига ўрнатмайди. Бир томондан, бу жуда яхши, чунки у вақт ва энергияни тежайди. Бошқа томондан, биз миямизни машқ қилдиришни тўхтатдик ва унинг ишлашини хавф остига қўйдик. Мутахассислар аллақачон бу ҳодисанинг номини топди ва бу жараённи рақамли ақлий заифлик деб аташди.
Ўзингизни ўзингиз даволаманг
Доим ёдда тутинг: бу касалликнинг ташхисини фақат шифокор қўйиши ва даволанишни буюриши мумкин.
Рақамли ақлий заифлик нима ва у нима сабабдан пайдо бўлади?
Америкалик ёзувчи ва мия билан ишлаш мутахассиси Жим Квик бу безовта қилувчи ҳодисани қуйидагича изоҳлайди: “Рақамли ақлий хаифликнинг марказида ақлли қурилмалар бизни камроқ ақлли қилади деган тушунча мавжуд. Гаджетлар инсонлар учун ўзига хос ташқи хотирага айланди, шунинг учун биз ҳозирда ўз хотирамиздан фойдаланмаймиз”.
Агар мия ҳар куни машқ қилмаса, ёдлаш қобилияти тезда йўқола бошлайди. Бундан ташқари, экран вақтининг ўзи ҳам мияга салбий таъсир кўрсатади: компьютер қаршисида ва қўлда телефон билан қанча вақт ўтказсак, Альцгеймер касаллиги ва “ҳақиқий” ақлий заифликнинг эрта бошланиши хавфи шунчалик юқори бўлади.
Рақамли ақлий заифлик борлигини қандай аниқлаш мумкин?
Жим Квик бу каби сигналларни санаб ўтади: улар деярли кўринмас бўлиши мумкин, аммо жуда безовта қилувчи бўлиб чиқади.
Оддий ақлий операцияларни бажариш сиз учун қийин бўлади
Яқин-яқингача харид қилганингизда бошингизда ҳисоблаш муаммоси йўқ эди, бироқ ҳозир доим смартфонингиздаги калкулятордан фойдаланасизми? Бу рақамли ақлий заифликнинг белгиси бўлиши мумкин. Когнитив қобилиятлар рақамли қурилмалардан ортиқча фойдаланишдан азият чекади.
Сиз узоқ вақт давомида диққатингизни жамлай олмайсиз
Диққатни бир вазифага қаратиш қобилиятимиз чалғишга одатланганлигимиздан азият чекмоқда: ёзишмалар, мемлар, рилсларни томоша қилиш ёки тўсатдан хаёлга келган саволга жавоб излаш учун ижтимоий тармоқларга кириш тез чалғиш одатини пайдо қилади. Ушбу турдаги одатнинг одатий ён таъсири шундаки, бугунги кунда кам сонли инсонлар ўзларининг смартфонларини текшириш учун икки соатлик фильмни тўхтовсиз томоша қилишлари мумкин.
Қисқа муддатли хотира
Сиз мунтазам равишда суҳбатдошингиз айтган сўзларни унутиб қўясизми ва саналар, исмлар ва бошқа фактлар том маънода номаълум томонга учиб кетадими? Бу ақлли қурилма алоқасидан ҳаддан ташқари фойдаланиш натижаси бўлиши мумкин, сизнинг миянгиз бу маълумотни сақлаб қолишга ҳаракат қилмайди, чунки у исталган вақтда уни смартфонингизда кўришингиз мумкинлигини билади.
Рақамли ақлий заифликни даволаш мумкинми?
Рақамли ақлий заифликни даволаш терапияси бор деб тахмин қилинади ва бунинг учун сиз доим мияни машқ қилдиришингиз керак. Телефон рақамларини ўрганинг, арифметик масалалар ва бошқотирмаларни ечинг. Чет тилини ўрганиш ҳам янги нейрон алоқаларни яратиш ва дангасаларни фаоллаштиришнинг ажойиб усули ҳисобланади. Судоку, Wordle ҳам жуда фойдали.
Энг муҳими — ўзингизни алдамасдан мунтазам рақамли детокс билан шуғулланиш. Рақамли ақлий заифликнинг умидсиз қурбони бўлмаслик учун ҳар куни унга эътибор беринг. Китоб ўқинг, кино томоша қилинг, спорт билан шуғулланинг, сайр қилинг ва мулоқот қилинг, унутманг қўлингизда ва чўнтагингизда қурилмалар бўлмаслиги керак. Бизга ақлли қурилмалардан узоқда ўтириш учун кунига бир неча соат керак ва бу гаджетларга қарамликдан қутулишга ёрдам берадиган муҳим қадамдир.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг