Марҳум қиролича Елизавета II нинг узоқ ва бақувват ҳаёт кечиришига ёрдам берган менюни кўриб чиқамиз.
Ҳукмронлиги даврида кўплаб рекордларни ўрнатган Елизавета II вафотига бу йил бир йил тўлди. У ҳукмронлик қилган ва энг узоқ умр кўрган монархлардан бирига айланди. Албатта, қироличанинг 96 йил жиддий касалликсиз яшашига биринчи даражали тиббиёт, энг яхши парвариш ва монарх учун энг муҳим жиҳат бўлган табиат қўйнида кўпроқ вақт ўтказиш ёрдам берган. Аммо Елизавета II тўғри овқатланишга ҳам бирдек эътиборли бўлган.
Букингем саройи ошпази Даррен Макгредининг айтишича, қиролича ўзи ейдиган ҳар бир таом менюсини уч кун олдин шахсан ўзи кўриб чиққан — расмий зиёфатлар менюсига ҳам худди шундай ёндашган. Мисол учун, менюда қироличага ёқмайдиган таомлар бўлса, уни алоҳида ёзиб қўйган, ошпазлар эса шунга қараб менюни мослаштирган. Агар малика ёзилганларга бирон бир таом қўшмоқчи бўлса, чизиқ чизиб, устига таом номини ёзган. Шаҳзода Эндрю у билан кечки овқатни бирга қилганида шундай бўлганди, ошпазлар унга апелсинли крем-брюле тайёрлаб беришган.
Қиролича рационининг муҳим таркибий қисми у жойлашган қаср яқинида етиштириладиган табиий маҳсулотлар эди. Мисол учун, сабзавотлар, мевалар, резаворлар ва кўкатлар “ўзимизники” бўлиши керак эди. Маълум бўлишича, қиролича мевалардан шафтолини, резаворлардан қулупнайни яхши кўрган.
Нонушта
Британияликларнинг чойга бўлган муҳаббати ҳақида кўплаб ҳазиллар бор, аммо уларнинг барчаси ҳақиқатга асосланган. Ҳазрати олиялари британияликларнинг бу ичимликка бўлган меҳрини тасдиқлайди, чунки у ўзининг севимли Эрл Грэй чойисиз кунни бошлай олмасди. Чой сут ва шакарсиз бўлиши керак эди, шакар ўрнига Елизавета иккита печенье билан чой ичишни яхши кўрган.
Елизавета нонушта учун ёрма, тост, мармелад ва йогуртни афзал кўрган. Монарх шунингдек, тўйимли нонуштани унчалик ёқтирмаган, айниқса, дудланган лосось билан қовурилган тухумни истеъмол қилмаган.
Қироличанинг хизматкори Чарльз Оливернинг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидан бери Елизавета II Шотландия таоми — зира, қора мурч ёки саримсоқ билан димланган сельд балиғи — киперни хуш кўриб истеъмол қилган. Бироқ бу овқатни тайёрлашда деярли саримсоқ қўшилмасди, чунки Елизавета II саримсоқни ёқтирмасди, саройдагиларга ҳам истеъмол қилишни тақиқлаганди.
Тушлик
Қиролича тушлик учун оддий ва паст калорияли овқатларни афзал кўрган, крахмал ва углеводлардан воз кечиб, улар ўрнига картошка ва макаронни қўшган. Шунинг учун монарх кўпинча буғда пиширилган балиқ ва димлаб пиширилган сабзавотларни истеъмол қилган.
Тушдан кейинги чой (толмачой)
5 o’clock tea кўплаб инглизларнинг, шу жумладан, қироллик оиласи аъзолари рационининг муҳим қисмидир. Елизавета II ҳам бундан мустасно эмасди, у учун тушдан кейинги чой муҳим вазифалардан қисқа танаффус қилиш ёки аксинча, юқори мартабали меҳмонларни анъанавий чойга таклиф қилиш усули эди.
Шуни таъкидлаш керакки, бу пайтда чой ичиш бир-иккита пишириқ билан чекланмасди. Қироличанинг тушдан кейин чойи пайтида дастурхонга турли хил пишириқлар, сендвичлар ва тортлар билан тортилган, Елизаветанинг ўзига хос таомлари бўлган — қиролича дудланган лосось, янги бодринг ва тухум қўшилган сэндвични, ширинликлардан эса шоколадли ва занжабилли тортни яхши кўрган.
Кечки овқат
Елизавета II кўпинча кечки овқатни дудланган лосось, форел ва скумбриядан тайёрланган паштет билан бошлаган. Даррен Макгреди, шунингдек, қиролича гўштли овқатларни севиб истеъмол қилганини айтади. Мисол учун, унинг севимли таоми қўзиқорин соусида пиширилган кийик гўштли стейк бўлган. Монарх ширинликларни унчалик хушламаган, аммо шоколадни яхши кўрган. Шунинг учун кечки овқатдан кейин десерт сифатида шоколадли ширинликларни шахсан ўзи танланган.
Айтиш керакки, Елизавета II чойни яхши кўриш билан бирга, ўзига хос алкоголли ичимликларни ҳам ичиб турган. Булар немисларнинг ширин таъмли виноси, шунингдек, жин қўшилган коктейллар бўлган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг