date
views 7 453

Одамлар қувончни қайғудан фарқлай олишмайди

Одамлар қувончни қайғудан фарқлай олишмайди

Психологлар ўтказган тадқиқотлар натижасига кўра, одамлар юзида кучли қувончдан кўра қаттиқ қайғунинг аломатлари яққолроқ сезилиши маълум бўлди. Олимларнинг кузатишлари Emotion журналида эълон қилинди.

Олимлар юз ифодасини текшириш учун интернетдан видеороликлар юклаб олишди. Бир гуруҳдаги видеоларда муддатдан олдин кутилмаганда уйга қайтган аскарларнинг қувончини билишга қаратилди. Бошқа видеоларда қўпорувчилик ҳаракатларига гувоҳ бўлганлар йиғилди. Тадқиқотчилар давомли кадрларни одамларнинг ҳиссиётлари жўшиб турган жойларни кесиб олиб тайёрлашди.

Шундан сўнг психологлар 28 кўнгилларни таклиф қилиб, уларга изоҳсиз юз суратларини уларда нима ифодаланаётганини айтишлари учун кўрсатишди. Кўнгиллилар юз ифодаларининг ижобий ва салбий томонларини деярли бир хил тарзда фарқлашди.

Бундан кейин муаллифлар болаларнинг ҳиссиётлари муҳрланган кадрларни кўрсатишди. Видеоларнинг бир қисмида ота-онаси билан ўйнаётган ва конфет еяётган болалар тасвирлари бор эди. Яна улар масалан, концертда севимли қўшиқчиси томонидан кутилмаган совға олган болалар тасвиридан ҳам фойдаланишди.

Бу сафар қатнашувчиларнинг салбий жиҳатларни топишлари нисбатан камайди.

Юз ифодалари энг юқори даражаги хурсандчилик пайтида ҳам салбий белгиларни намоён қилиши маълум бўлди. Чунки ўша пайтда инсонлар тушкун вақтларини бир лаҳза бўлса-да эслайдилар. Уларнинг фикрича, кутилмаган қувонч юзда салбий ҳисларни ифолайди ва бу ҳиссиётлар мувозанатини сақлаб туради. Аммо ўша психологларнинг таъкидлашларича, бу икки кузатишни мутлақ қабул қилиб бўлмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Одамлар қувончни қайғудан фарқлай олишмайди