Кузда инсон организми саломатлиги ва иммунитет, тери, соч ҳамда тирноқлар мустаҳкам бўлиши учун ҳар доимгидан ҳам кўпроқ витаминларга эҳтиёж сезади. Кузда истеъмол қилиш тавсия қилинадиган, организм учун муҳим бўлган витамин ва микроэлементларга бой мевалар ҳақида маълумот берамиз.
Лавлаги
Болалигимиздан севиб истеъмол қилган карам шўрва ва винегретдан асосий ўрин олган лавлаги билан бошқа таомлар ҳам тайёрлаш мумкин. Уни маринадлаш, қовуриш, салат ва шарбат тайёрлаб ичиш мумкин. Таркибида C, Б, ПП ва Э витаминлари бўлган мазкур маҳсулот темир, магний, фосфор ва бошқа микроэлементларни ҳам ўз ичига олади.
Клюква
Кўпчилик клюквани нордон таъми учун яхши кўради, лекин ҳамма ҳам унинг усти ёпиладиган идишга солинса, бир йилдан ортиқ барра ҳолда сақлаш мумкинлигини билавермайди. Клюквадан морс, биринчи таом учун соус тайёрлаш мумкин.
Қовоқ
Қовоқ мазали ва фойдали мавсумий сабзавотлардан ҳисобланади. Куз келиши билан бозор расталаридан, кафе ва ресторанларда қовоқдан тайёрланган таом ўрин олади. Қовоқдан печда запеканка тайёрлаш, салатларга қўшиш, блендер билан эзиб бўтқали шўрва пишириш ёки пирог ва булочкалар ичига “начинка” сифатида ишлатиш мумкин. Қовоқ шишлар билан курашади ва организмдаги ортиқча суюқликни чиқариб юборади. Шунингдек, жигар ва ошқозон-ичак фаолияти учун ҳам фойдали ҳисобланади.
Анор
Анор ҳам кузги энг фойдали мевалардан саналади. Таркибида совуқ мавсумда долзарб ҳисобланган катта миқдордаги C витамини, фолий кислотаси ва антиоксидантлар бўлади. Анордан витаминларга бой шарбат тайёрлаш, доначаларини салатга қўшиш ёки шунчаки ўзини истеъмол қилиш мумкин.
Цитрус мевалар
Кечки куз ва қишки цитрус мевалар — апелсин, мандарин ва грейпфрутлар истеъмол қилиш керак бўлган мавсум ҳисобланади. Уларнинг бари эса ҳаво совиши билан одатий ҳолга айланадиган шамоллашлардан сақланишга ёрдам берадиган C витаминининг кони ҳисобланади. Цитрус меваларни ўзини шунчаки истеъмол қилиш ёки шарбат ва салат тайёрлаб истеъмол қилса бўлади.