19:09 / 11.10.2023
191

Ошқозон-ичак тизимига зарар етказувчи маҳсулотлар

Фото: “Новий очаг”
 

Ошқозон-ичак трактидаги муаммо нафақат жисмоний, балки руҳий ҳолатга ҳам таъсир қилади. Нотўғри овқатланиш ва зарарли маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш эса салбий ҳолатни янада жадаллаштиради.

Шакар ўрнини босувчи ширинлаштирувчи модда

Ёрлиғига шакарсиз деб ёзилгани ичимлик ёки маҳсулотни фойдали эканини билдирмайди. Таркибида сорбит бўлган маҳсулотлар ошқозон учун зарарли. Гап шундаки, организмга яхши сингмагани сабаб диарея, қорин дам бўлиши мумкин. Таркибида сорбит ёки шакар ўрнини босадиган қўшимчаси бор ширинликдан кўра бир чой қошиқ шакар истеъмол қилган яхши.

Газланган ичимликлар

Ҳатто бир стакан газли ичимлик ҳам инсулин миқдорини ошириб юборади. Газланган ширин ичимликлар ошқозон ва ичаклар саломатлиги учун зарарли ҳисобланади. Карбонат ангидрид гази шиллиқ қаватларига салбий таъсир қилиб, ошқозон-ичак тракти ва муаммоларни келтириб чиқаради.

Мева шарбатлари

Шарбат ҳатто табиий мевалардан тайёрланган тақдирда ҳам газли ичимликлар сингари таъсир қилади. Шакар бисёр, аммо таркибида саломатлик учун муҳим бўлган клетчатка бўлмайди. Шарбат ўрнига барра мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш керак.

Қаҳва

Жиғилдон қайнаши бегона бўлмаган кишиларга қаҳвадан воз кечиш тавсия этилади. Аммо ҳазм қилиши билан боғлиқ муаммо бўлмаган кишилар ҳам калорияси кўплигини торт билан солиштириш мумкин бўлган ушбу ичимликнинг меъёрини билиши керак.

Қизил гўшт

Қизил гўштни кўп истеъмол қилган кишиларда йўғон ичак саратони пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади. Айнан шу сабаб ҳам уни ҳафтада икки мартадан кўп емаслик керак.

Фритюрда (кўп ёғ солиб қовуриш усули) тайёрланган таом

Исталган қовурилган маҳсулот: картошка, товуқ ёки балиқни ҳазм қилиш учун организм кўпроқ зўриқишига тўғри келади. Бундай зўриқишнинг такрор ва такрор кузатилиши эса ошқозон-ичак касалликларининг ривожланишига олиб келади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ошқозон-ичак тизимига зарар етказувчи маҳсулотлар