19:39 / 01.11.2023
186

Рукколанинг организм учун қандай фойдали хусусиятлари бор?

Фото: Harperъс базаар
 

Рационни қайта кўриб чиқиш, зарарли таомлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш саломатликнинг гарови. Кўпроқ кўкатлар, оқсилга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш, оддий углеводлардан тийилиш соғлиғи билан боғлиқ муаммо бўлишини истамайдиганлар учун муҳим.

Фойдали маҳсулотлар орасида руккола алоҳида аҳамиятга эга. Таркибида витамин ва микроэлементлар бисёр бўлган ушбу маҳсулот организм учун муҳим. Ўзига хос таъмга эга рукколадан салат ва италян ошхонасига хос таомлар тайёрлашда фойдаланса бўлади. Қолаверса, у пишлоқ, гўшт ва денгиз маҳсулотлари билан ҳам яхши умумлашади.

А, К, Е, С витаминлари ва B гуруҳи витаминлари сероб бўлган руккола, шунингдек, антиоксидантлар, клетчатка, хлорофилл, фосфор, темир, магний, рух моддаси, калий ва калсийнинг ҳам кони. Бундан ташқари, флаваноидларни кони ҳисобланган кўкат одам организмни учун фойданинг кони. Иммунитетни мустаҳкамлаб, организмни турли вирусли касалликлардан ҳимоя қилади. Шу билан бирга, руккола ҳазм тизимини ҳам яхшилайди. Метаболизмни яхшилайди, озишга ҳисса қўшади. Рукколадаги А витамини, глюкозаинатлар ва сулфорафанлар организмда саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олади. Аммо қандли диабет, гастритдан азият чекадиган беморларга ушбу маҳсулотдан тийилиш тавсия қилинади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Рукколанинг организм учун қандай фойдали хусусиятлари бор?