Пул тежаш ва соғлиғингизга зарар етказмаслик учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг.
Чанг йиғиладиган идиш ва филтрларни тартибсиз тозалаш
Аҳлатга тўла контейнер ёки чиқинди қопи қурилма қувватини пасайтиради ва қизиб кетишига олиб келади. Натижада чангюткич бутунлай ишдан чиқиши мумкин.
Чанг идиши солинган корпус бўлмасини мунтазам равишда озгина нам мато билан артинг. Бундан ташқари, агар кўрсатмада рухсат берилса, чиқинди йиғиш идишини вақти-вақти билан совун ва илиқ сув билан ювиш мумкин. Қайта фойдаланиш мумкин бўлган қопни яхшилаб қоқиб, ювиб ташлаш керак. Бир марталик қоп тўла бўлса, ичидагилари билан бирга ташлаб юбориш ва янгисига алмаштириш керак.
Шунингдек, филтрни тозалаш ҳам эсингиздан чиқмасин. Агар тозаланмаса, қурилма ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли ишламай қолиши, шунингдек, иш пайтида ёқимсиз ҳид чиқиши мумкин.
Эҳтиёт қисмларнинг сифатсиз парвариши
Ҳар бир фойдаланишдан кейин чўткани тозалаш тавсия этилади, айниқса уйда уй ҳайвонлари бўлса. Ўралган жун ва сочларни қайчида эҳтиёткорлик билан кесиш керак, шунда уларни тортиб олиш осонроқ бўлади.
Шланг ва қувурларни узун сим ёрдамида тиқилиб қолган чиқиндилардан эҳтиёткорлик билан тозалаш мумкин. Бундан ташқари, уларни илиқ совунли эритмада 10-15 дақиқа давомида ивитиб, ташқи қисмини (ва иложи бўлса, ичини) губка билан ювинг. Шундан сўнг қисмларни тоза сувда чайинг ва тўлиқ қуритинг. Чангюткичнинг таркибий қисмларини камида олти ойда бир марта ювиш ёдингиздан чиқмасин.
Чангюткични юқори қувватда доимий ишлатиш
Гаджетни максимал даражада ишлашга мажбурласангиз, уйингиз тезда саранжом бўлиши мумкин. Аммо ҳар доим юқори тезликда ишлаш натижасида чангюткич бузилиб, янгисига алмаштиришни талаб қилади.
Гиламлар ва юмшоқ мебеллар каби баъзи нарсалар юқори қувватда яхшироқ тозаланади. Силлиқ юзаларни эса оддий режимда тозалаган маъқул.
Турли чўткалардан фойдаланиш
Кўплаб чангюткич моделларида силлиқ юзалар ва гиламларни тозалаш режимлари мавжуд — бу туклар орасидаги мўйна, сочлар ва бошқа қолдиқлардан халос бўлишга ёрдам беради. Ушбу режимни текис юзаларда ишлатиб бўлмайди: насадка полга тўғри ётмайди ва барча чиқиндиларни йиға олмайди.
Нам юзаларни тозалаш
Чангюткичлар ёки аквафилтрли моделлар ювиши учун намлик муаммо эмас. Аммо одатий қурилмалар фақат қуруқ юзаларни тозалаш учун мўлжалланган. Агар бундай чангюткичга сув кирса, турли оқибатларга олиб келиши мумкин. Камида чанг идиши ичидаги нам қолдиқлар ёқимсиз ҳид чиқара бошлайди. Катта эҳтимол билан ускуна ишдан чиқади.
Қурилиш чиқиндилари ва бошқа нарсаларни йиғиш
Таъмирлаш вақтида ёки ундан кейин тозалаш учун махсус профессионал ёки саноат чангюткичлар мавжуд. Анъанавий уй моделлари фақат кундалик тозалаш учун жавоб беради. Қурилиш материаллари қолдиқлари ва қурилиш чанглари қурилма бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун уй чангюткичини ишлатишдан олдин барча катта нарсаларни қўл билан йиғиб олинг ва полни яхшилаб супуриб ташланг.
Тозалашдан олдин уйни айланиб чиқинг ва чангюткичга тиқилиб қолиши мукин бўлган қоғоз, селофан, ўйинчоқлар ёки бошқа нарсалар полда йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
Нотўғри тартибда тозалаш
Токча ва шкафлардаги чангларни артсангиз, қандайдир қисми барибир пастга тушади. Аввал полни чангюткич билан тозалаб, кейин столни артсангиз, тозалашдан фойда бўлмайди. Максимал тозаликка эришиш учун юқоридан пастга тарзида изчил ва тартиб билан тозаланг.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг