Японлар нордон мандаринларни ташлаб юбормайди. Улар синалган усул ёрдамида мева таркибидаги кислотани кетказади. Бунинг учун:
- Мандаринларни чуқур идишга солинг.
- Мева устига тахминан 40 даража ҳароратдаги сувни қуйинг.
- 10 дақиқа кутинг.
Меваларни сувдан олинг ва татиб кўринг. Агар янада ширинроқ бўлишини истасангиз, уни муз солинган идишга солиб қўйиш мумкин.
Ушбу оддий усулнинг бутун сири шундаки, ҳарорат ўзгариши туфайли мандарин таркибидаги кислоталар йўқ бўлиб, мевага ширин таъм қайтади.
Шу билан бирга, нордон мандаринлардан ширинлик тайёрлашда ҳам фойдаланиш мумкин: иссиқ ҳарорат ва шакар мева таркибидаги кучли кислотани йўқотади. Мандаринлар билан бирлаштириш учун энг яхши зираворлар ваниль экстракти, мускат ёнғоғи, ялпиз, кардамон ва долчин эканлигини ҳисобга олинг.
Мандаринларни танлаётганда нордон меваларни сотиб олмаслик учун уларнинг ташқи кўринишига эътибор бериш керак. Пишган ширин мандарин тўқ сариқ ёки ёрқин сариқ рангга эга бўлади, қора доғлар, моғор излари ва эластик қобиғи бўлмаслиги керак. Бу борада ҳатто олтин қоида ҳам бор: мандарин қанчалик енгил бўлса, шунчалик нордон бўлади.
Япалоқ шакл меванинг эскирганлиги ёки юқори кислоталилигини билдиради. Аммо истисно ҳолатлар ҳам бор: Марокаш мандаринлари табиий равишда япалоқ шаклга эга. Юпқа пўчоқ ҳар доим ҳам мандарин нордонлигини кўрсатмайди: масалан, мева Ўрта Ер денгизи турларига тегишли бўлса, пўстлоғи қалин бўлмаса ҳам ширин бўлаверади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг