Фото: Shutterstock/Fotodom.ru
Мандарин — қиш ва янги йилнинг анъанавий рамзи ҳисобланади. Олдинлари байрам арафасидагина бир-икки дона бўларди. Энди эса бутун йил давомида килограммлаб истеъмол қилиш мумкин. Лекин ҳар доим ҳам меъёридан кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Мандарин кўп истеъмол қилиш қандай оқибатларга олиб келади?
- Шакар миқдори кўплиги глюкозанинг ортишига сабаб бўлади ва чарчоқ, ҳолсизликка олиб келади. Бу қандли диабетнинг ривожланиш хавфини оширади;
- Қорин дам бўлиши;
- Аллергик реакциялар пайдо бўлади. Цитрус мевалар кўп истеъмол қилинса, танада қичишиш, қизаришлар пайдо бўлиши мумкин;
- Ошқозон-ичак касалликлари кўпаймоқда. Ҳазм қилиш билан муаммоси бор инсонлар, гастрит ва ёндош касалликлар билан касалланганлар мева таркибида катта миқдорда кислота мавжудлиги сабабли, кўп мандарин истеъмол қилмасликлари керак;
- Вазн ортиши. Албатта, бир-икки дона билан ҳеч нарса ўзгармайди, лекин мунтазам равишда истеъмол қилинса, танада шакар миқдорининг ошиши сабаб вазн ортади.
Мандаринни тўғри истеъмол қилиш:
- меваларни одатда овқатдан ярим соат олдин ёки овқатланиб бўлгандан кейин икки соат ўтиб истеъмол қилиш тавсия этилади;
- кунинг биринчи ярмида. Бу вазн ва кислота даражасининг ошиши билан боғлиқ. Ухлашдан олдин мандарин истеъмол қилиш натижасида кўнгил айниш ҳолати бўлиши ҳам мумкин;
- бир вақтнинг ўзида 3-4 тадан кўп мандарин истеъмол қилмаслик керак. Кунлик рационда мевалар бўлгани яхши, лекин биринчи галда хилма-хиллик;
- оч қоринга истеъмол қилмаслик. Сурункали ошқозон-ичак касалликлари кучайиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Украина бир қатор шахсларга берилган давлат мукофотларини бекор қилди
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."