17:48 / 18.01.2024
297

Кунига 10 минг қадам юришингизга ёрдам берадиган 5 та тавсия

Кунига 10 минг қадам юришингизга ёрдам берадиган 5 та тавсия

Фото: Grazia

Юриш жисмоний фаолиятнинг энг осон ва фойдали шакли бўлиб, уни деярли ҳар доим ва ҳамма жойда амалга ошириш мумкин. Сайрга чиқишга вақтингиз йўқми? Қуйида Grazia нашри бу борадаги маслаҳатлари билан ўртоқлашади.

Телефонда гаплашаётганда юринг

Телефон қўнғироғига жавоб бериш асносида ўрнингиздан туринг: ҳар бир телефон қўнғироғи бўлганда, ҳатто конференцияда (хонада у девордан бу деворгача) юрсангиз ҳам кун давомида анчагина масофани босиб қўясиз. Жуда секин суръатда юриш бўлса ҳам, ўтиришдан кўра фойдалироқдир.

Автомобиль қўйиш жойини тўғри танланг

Ишга машинада борасизми? Офисингиздан бир неча километр узоқроқ масофада тўхташга ҳаракат қилинг: биринчидан, бу бўш жой топишни осонлаштириши мумкин, иккинчидан, ҳар куни яна минг ёки икки минг қадам юриш имконини беради.

Бир-икки кишилик йиғилишларни очиқ ҳавода ташкиллаштиринг

Агар сиз ҳамкасбларингиз билан бирор нарсани муҳокама қилишингиз керак бўлса, уларни офисга таклиф қилманг — бунинг ўрнига сайрга чиққанингиз маъқул. Ҳеч бўлмаганда йўлакка: биринчидан, бундай ҳолатда кўпроқ қадам босасиз, иккинчидан, сизда муаммонинг тўғри ечимини топиш имконияти ортади. Айтганча, ҳатто қисқа юриш ҳам ижодий фикрлашни 60 фоизга оширади!

Лифт ҳақида унутинг

Лифт, эскалаторлар ва бошқа ҳаракатланувчи нарсаларни унутинг, уларни хотирангиздан ўчириб ташланг. Фақат зинапоялар ва фақат қадамлар!

Иш жойида овқатланманг
Ҳеч қачон тушлик вақтини ўтказиб юборманг ва иш жойида овқатланманг. Биринчидан, бу қомат учун зарарли: овқат ва иш бир вақтда бўлганида, кўп ейишга мойиллик ортади. Иккинчидан, бу фаол ишлашимизга тўсқинлик қилади, натижада кўпроқ чарчаймиз ва кўп нарсага улгурмаймиз. Учинчидан эса, ҳар куни тушлик қилиш учун тоза ҳавога чиқсангиз, қўшимча сайр қилиш имконияти пайдо бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кунига 10 минг қадам юришингизга ёрдам берадиган 5 та тавсия