00:02 / 20.01.2024
400

Қайси касалликларда чой ичмаслик тавсия этилади?

Қайси касалликларда чой ичмаслик тавсия этилади?

Фото: Marie Claire

Чой соғлиқ учун жуда фойдали, аммо баъзи касалликлар туфайли ундан воз кечган янада яхши. Чойнинг кўк ва қора навлари бир хилда фойдали ҳисобланади. Дарҳақиқат, у юрак-қон томир тизимининг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатадиган, қонда шакар даражасини назорат қилиш, метаболизмни тезлаштириш ва ҳатто ёшга боғлиқ когнитив бузилишлар хавфини камайтиришга ёрдам берадиган фойдали антиоксидантларга бой.

Шифокорлар кунига икки ёки уч стакан иссиқ ичимлик ичишни тавсия қилади, аммо баъзи сурункали ва ҳатто ўткир касалликлар мавжуд бўлганда, чойдан воз кечиш яхшироқдир. Бу қайси касалликлар эканини қуйида билиб олинг.

Буйракларда тош бўлса

Кўк чойда жуда кўп оксалотлар – оксалат кислотаси тузлари мавжуд. Агар ушбу ичимлик мунтазам равишда ичилса, тузлар организмда тўпланиб, буйрак ёки ўт пуфагида тош пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Агар бу касалликдан азият чексангиз, кўк чой ичиш вазиятни ёмонлаштириши мумкин.

Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси

Қора ва кўк чойда мавжуд бўлган теофиллин фосфор кислотаси бирикмасини ишлаб чиқаришни бостириши мумкин, бу эса ошқозон кислотаси секрециясининг ошишига олиб келади. Бу, ўз навбатида, янги яралар пайдо бўлишига ва мавжуд бўлганларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Атеросклероз ва гипертония

Чой, айниқса кўк чой, қаҳвага қараганда кўпроқ кофеинга эга. Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган теофиллин қўшимча таъсирга эга бўлиши мумкин. Бу моддалар биргаликда мия ярим кортексини фаолроқ ишлатади, бунинг натижасида қон томирлари тораяди, бу эса босимнинг ошишига ва ҳатто тромблар шаклланишига олиб келиши мумкин.

Остеопороз

Тўғрисини айтганда, 50 ёшдан кейин ҳамма чой истеъмолини маълум миқдорда чеклаши керак. Бу ёшда калсийнинг фаол ювилиши туфайли суяклар янада мўртлашади ва чойда мавжуд фтор суякларда тўпланиб, уларни янада заифроқ қилади. Аммо остеопороздан азият чекадиганлар, ёш бўлса ҳам чойдан воз кечиши керак.

Анемия

Чой темир молекулаларини организм томонидан сўрилишини бузишга қодир, айниқса, овқатдан кейин дарҳол ичилса. Бундай хулосага 2011 йилда Калифорния университети мутахассислари келган. Шунинг учун, агар камқонлик ташхиси қўйилган бўлса, чой ичишдан воз кечиш ёки ҳеч бўлмаганда овқатдан кейин дарҳол ичмаслик яхшироқдир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси касалликларда чой ичмаслик тавсия этилади?