15:13 / 22.02.2024
149

Нега озиш учун қилинган ҳаракатлар кутилган натижани бермайди?

Нега озиш учун қилинган ҳаракатлар кутилган натижани бермайди?
Фото: Здорово готовим
Доимий парҳез, ширинлик ва нон маҳсулотларидан ўзни тийиш озишга ёрдам бермаяптими? Демак, қаердадир хатоликка йўл қўйгансиз.

Парҳез қилишни бошлаган инсон, одатда, фойдали маҳсулотни истеъмол қилаётган пайтда унинг диққат-эътибори таомнинг фойдасида эмас, балки унинг мазали эмаслигида бўлади. Айтайлик, кўкат ва сабзавотлардан салат еб турган пайтингиз ширинликни қўмсаб ўтирасиз. Бундай йўл билан тўғри овқатланиш тартибига ўтиш мушкул бўлади ва бу ҳаётингиз сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Диетолог мутахассислар зарарли маҳсулотлардан воз кечиш билан биргаликда соғлом овқатланиш тартибини чиндан севиш лозимлигини таъкидлайди. Қандай қилиб дейсизми? Қуйида шу ҳақда сўзлашамиз.

Реалист бўлинг

Агар шакарли ва нон маҳсулотларидан тўлиқ воз кечишга кўзингиз етмаса, унда ҳафтасига бир маротаба озгина ширинлик ейишга ўзингизга рухсат беринг. Дарҳол жиддий парҳезга ўтиш кўпчиликнинг руҳиятини қийнаб қўйиши табиий.

Овқатни “яхши” ва “ёмон”га ажратманг

Фойдали ва парҳезбоп маҳсулот истеъмол қиляпман деган ўйда бирор мевани ҳаддан ортиқ еб қўйиш ҳам парҳез қоидаларига зиддир. Меъёридан ортиқ мевалар қондаги глюкоза миқдорини оширади. Меъёр керак.

Кунлик мақсадлар қўйинг

Кўпгина аёллар озишдан аввал олдинга узоқ муддатли мақсадлар қўяди: “2 ойда 10 кг вазн ташлаш”, “дугонам вазнига етиб олиш”, “келинлик давримда кийган кўйлакка қайта сиғиш”. Бундай мақсадлар нисбатан узоқ муддатни талаб этади ва қисқа фурсатда натижа кўрмагач, парҳездан ҳафсалангиз пир бўлади.

Исталган натижага эришиш учун ўзингизга тўғри мотивация беришингиз лозим. Бу эса мақсадларни қисмларга бўлиш ва кичик муваффақиятлар орқали асосий мақсадга етиш орқали амалга оширилади. Бугун нон еманг, эртага 3 км югуринг, бошқа кун тушликка салат истеъмол қилинг. Бундай кичик мақсадларни бажариш орқали ўзингизга бўлган ишонч ва ҳурмат ошади. Ғурур туйғуси эса энг яхши мотивациядир.

Ўзингизга мос парҳез усулини топинг

Бошқаларнинг парҳез тури сизга ҳам мос келади деб ўйлаш хато. Барчанинг организми ва метаболизми фарқ қилади. Кимгадир мувозанатли овқатланиш ва яхши уйқу режими ёрдам беради, бошқаларга эса фақат жиддий парҳез ва спортгина кор қилади. Самарали парҳез турини аниқлаш учун ўз организмингизга қулоқ солинг ёки диетологга мурожаат қилинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нега озиш учун қилинган ҳаракатлар кутилган натижани бермайди?