date
views 264

Цитрус меваларни узоқ вақт янгидек сақлаш учун нима қилиш керак?

Цитрус меваларни узоқ вақт янгидек сақлаш учун нима қилиш керак?
Бутун цитрус мевалар тўғри сақлаш қоидаларига риоя этилганда 1 ойгача яхши сақланади. Кесилгач эса мева қуришни ва таъмини йўқотишни бошлайди. Қуйидаги кичик лайфхак цитрус мева бўлакларини узоқ вақт янгидек ҳолатда сақлашга ёрдам беради.

Кесилган цитрус мева бўлаклари қораймаслиги ва суви қочмаслиги учун уни целлофан пакетга солиш ва ҳаво кирмайдиган даражада оғзини маҳкамлаш керак. Сўнг қадоқланган меваларни музлатгичнинг мева ва сабзавотлар сақланадиган бўлмасига солиш лозим.

Музлатгичнинг мева ва сабзавотлар сақланадиган махсус қисми ички ҳароратни мўтадил ушлаб туриш (0°C дан -4°C гача) ва намликни назорат қилиш функциясига эга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали