Бир тилим лимон ёки янги сиқилган цитрус шарбати қаҳванинг таъмини диверсификация қилади ва фойда беради. Тиббиёт фанлари номзоди, парҳезшунос, илмий ходим Наталя Денисова ушбу ичимликнинг афзалликлари ҳақида гапирди.
Диетологнинг таъкидлашича, лимонли қаҳваларда кўпроқ антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар инсон организмидаги оксидланиш жараёнларини олдини олади. Шундай қилиб, одамларда эрта қариш секинлашади. Бундан ташқари, бундай ичимлик иммунитетни мустаҳкамлайди.
"Қаҳва доналарида темир, рух ва Б витаминлари мавжуд бўлиб, улар иммуноглобулинлар ишлаб чиқаришни ҳам рағбатлантиради, бу вирус ва бактериялардан ҳимояни оширади. Кофеин, миядаги аденозин рецепторларига таъсир қилиб, уйқучанлик туйғусидан халос бўлишга, ишлаш ва концентрацияни яхшилашга ёрдам беради. Лимон ҳам худди шу тарзда тетиклантиради. Тўртинчидан, кофеин ва лимон шарбати комбинацияси метаболизмни бироз тезлаштириши мумкин", - деди шифокор Наталя Денисова.
Мутахассис қаҳвани фойдалироқ қиладиган бир нечта қоидаларни номлади. У кунига 3-4 стакандан кўп бўлмаган миқдорни тавсия қилди, акс ҳолда одамнинг юрак уриши тезлашади, ташвиш, қўзғалиш ва уйқусизлик пайдо бўлади. Бу ҳолат юрак-қон томир касалликлари ва қалқонсимон без муаммолари бўлган кекса одамлар учун хавфлидир.
Шифокорнинг навбатдаги маслаҳати эрталаб кофе ичиш, лекин нонуштани ўрнида қабул қилмасликдир. Ширин қаҳва ичишни яхши кўрадиган одамлар учун диетолог шакар ва сиропни долчин билан алмаштиришни тавсия қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Британия қироллик оиласининг камтарона ҳаёт кечирадиган аъзолари