Озиқ-овқатлар бизга куч ва энергия беради, деган тамойилга ўрганиб қолганмиз, лекин шундай маҳсулотлар борки, улар узоқ муддатга сизда уйқучанликни келтириб чиқаради. Қуйида организмни энергиядан маҳрум қиладиган бир нечта маҳсулотлар билан танишамиз.
Сули ёрмаси
Фото: Marie Claire
Энг фойдали нонушталардан бири сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа сизни чарчатиши мумкин, чунки унинг таркибида соғлом уйқуни таъминлайдиган триптофан моддаси мавжуд. Эрталаб истеъмол қилинган сули ёрмаси тушликда уйқу келтириб чиқаради.
Банан
Фото: Marie Claire
Ушбу мева калийга бой бўлиб, организмда мелатонин ишлаб чиқариш учун жавоб беради. Банандаги гамма аминоёғ кислотаси асаб тизимини тинчлантиради. Куннинг биринчи ярмида банан истеъмол қилсангиз, кечқурун сизда уйқучанлик ва ҳолсизлик пайдо бўлади.
Қора олхўри
Фото: Marie Claire
Олхўрилар B6 витаминининг манбайи бўлиб, улар мелатонин биосинтезини кучайтиргани учун уйқучанликка сабаб бўлади.
Киви
Кивида танани тинчлантирувчи C витамини ва каротеноидлар бор. Кечки овқатдан сўнг киви ейиш уйқу сифатини яхшилайди.
Ёғли балиқ
Фото: Marie Claire
Лосось, мидия, тунец балиғи каби ёғли денгиз маҳсулотлари D витамини ва омега-3 кислоталари билан тўйинган бўлиб, улар серотонин ишлаб чиқаришни тартибга солишда иштирок этади. Шунингдек, қизил икра ҳам уйқуни келтириши исботланган.
Курка гўшти
Курка гўшти парҳезбоп ҳисобланади. Ундаги триптофан моддаси сули ёрмаси каби уйқучанликни келтириб чиқаради.
Бодом
Фото: Marie Claire
Ушбу ёнғоқ таркибидаги магний тинчлантиради ва уйқу келтиради. Бодом ёғли бўлганлиги сабабли меъёридан ортиқ истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Рафинадланган углеводлар
Ширинликлар, гуруч, макарон ва нон маҳсулотлари вазн ортиши билан бирга энергияни тез сарфланишига олиб келади. Улар қондаги шакар миқдорини қисқа вақтда ошириб, инсулин моддаси камайишига ва уйқучанликка сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Британия қироллик оиласининг камтарона ҳаёт кечирадиган аъзолари