
ОТАЛАР ҲАҚИДА
▪️ Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
▪️ Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
▪️ Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
▪️ Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
▪️ Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
▪️ Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
▪️ Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг қошида эмас!
▪️ Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!
ОНАЛАР ҲАҚИДА
▪️ Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.
▪️ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
▪️ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
▪️ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
▪️ Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минг лаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
▪️ Ҳайит кунлари бағрингга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, бўйларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқарма!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар