450
Невропатолог олим Зарифбой Ибодуллаев: “Тез асабийлашадиган кишиларга рўза тутишни тавсия қиламан”
Фото: “Дарё" / Зарифбой Ибодуллаев
Невропатолог олим, профессор Зарифбой Ибодуллаев неврологик касалликларни қай ҳолатларда рўза тутиш мумкин ёки қай ҳолатларда тавсия этилмаслиги юзасидан “Дарё” нашрига изоҳ берди.
Олимнинг айтишича, эпилепсия касаллигида ҳар 4 соатда ёки 12 соатда истеъмол қилинадиган дорилар бор. Бундай ҳолатларда саҳарликда битта, ифторликда битта дори ичиб, рўза тутса бўлади.
"Инсульт билан инфарктни оладиган бўлсак, инсультнинг шунақа турлари борки, унинг ўткир даврида табиийки рўза тутилмайди. Инсульт бўлганига 3-6 ой бўлган ёки 1 йил бўлганлар дориларни икки қисмга — эрталаб ва кечқурунга ажратиб олиши мумкин.
Кўпинча тўйиб еганда ёки ёғли овқат истеъмол қилганда қон босими ошади. Қон босимининг жуда кўп турларида — аритмия каби юрак касалликларида намоён бўлмайдиган оддий қон босимларда рўза тутиш фойдали", — дейди невропатолог.
Зарифбой Ибодуллаевнинг алоҳида таъкидлашича, невроз ва депрессияси бор кишиларга рўза тутиши жуда фойдали.
"Депрессия ва неврозда инсоннинг кайфияти бузиладиган, яъни нотурғун бўладиган ҳолат. Психотерапия иштиёқни, иродани ва ҳар қандай вазиятда ҳам сабрни кучайтиришга қаратилади. Рўза тутиш айнан сабрни, тартибни шакллантиради, мия тартибни жуда яхши кўради", — дейди олим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди